Осиё футбол конфедерацияси собиқ президенти қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам FIFA ижроия қўмитаси 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида мезбон сифатида Қатарни танлаши учун беш миллион доллар миқдорида пора берган. Бу ҳақда The Sunday Times хабар берди.
Британия нашрининг изланишлари бин Ҳаммамга тегишли бўлган электрон хатлар, ҳужжатлар ва банк ҳисобларига асосланган.
Қатарлик FIFA ижроия қўмитасида қитъа вакилларини сайлаш билан шуғулланган Африка миллий футбол федерацияларининг 30 тасига 200 минг долларгача тўлаган. Бундан ташқари, у меҳмондорчиликлар уюштириб, у ерда сайловга алоқадор шахсларга нақд пул тарқатган.
Бин Ҳаммам ижроия қўмитаси аъзоларидан бири бўлган. 2010 йил декабрида у 2018- ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатлари мезбонларини сайлашда қатнашган. Бир йилдан сўнг ташкилот президентини сайлашда пора олди-бердисида иштироки учун FIFAдан дисквалификация қилинган.
Энди қатарликлар мезбонликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳолат бўйича FIFA мутасаддиси Майкл Гарсия суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)