Бразилияда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига 8 кун қолди. Франциялик Жоэль Кинью, мексикалик Бенито Арчундиа ва уругвайлик Хорхе Ларрионда бошқа арбитрлардан кўра кўпроқ мусобақаларга ҳакамлик қилиб, жаҳон биринчилиги тарихига киришган.
Кинью 1994 йилда тўртта мусобақани ўтказган. Бенито Арчундиа эса 2006 йилда битта финал турнирда бешта матчга ҳакамлик қилиб, жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатган.Орадан тўрт йил ўтиб, ўзбекистонлик Равшан Эрматов унинг муваффақиятини такрорлади.
Бразилияда рекордчи ҳакамлардан ўзиб кетиш имконияти ўзбек рефериси Равшан Эрматов ва англиялик Говард Уэббда мавжуд. Эрматов Жанубий Африка Республикасидаги жаҳон биринчилигида бешта ўйинни бошқарган бўлса, Уэбб ўтган галги турнирда тўртта матчга ҳакамлик қилган.
Изоҳ (0)