Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Елена Рега Португалиянинг Анади шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чақирув кубоги босқичида совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
16 ёшли Елена Рега эркин машқларда 12, 525 балл жамғариб, бронза медали совриндори бўлди. Мусобақада олтин медални португалиялик Ана Филипа Мартинс (12,875) қўлга киритган бўлса, австриялик Ясмин Мадер (12,575) кумуш медаль совриндори бўлди.
Изоҳ (0)