Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ халқаро террорчиликка қарши кураш учун беш миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Барак Обама Нью-Йорк штатининг Вест-Пойнт ҳарбий академиясидаги нутқида маълум қилди, дея хабар берди Euronews. Тузиладиган жамғарма Вашингтонга дунё бўйича аксилтеррор операцияларни молиялаштириш учун манбаларни йўналтиришга имкон беради.

Фото: politico.com

Фото: politico.com

Обаманинг айтишича, ушбу маблағлар Ямандаги хавфсизлик кучлари ходимларини ўқитиш, Сомалидаги кўпмиллатли кучларни қўллаб-қувватлаш, Ливиядаги чегара хизмати ва хавфсизлик кучлари ходимларини ўқитиш бўйича Европа иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бошқа қатор операциялар учун сарфланади.

Обама ўз нутқида, шунингдек АҚШнинг ушбу хатти-ҳаракати натижасида Россия яккаланиб қолганини таъкидлади.

Бундан ташқари АҚШ президенти мамлакатнинг жаҳон аренасида доимо етакчи ролни ўйнаши кераклигини таъкидлаб, «Қуролланган кучлар ушбу етакчиликнинг асоси бўлади», — деди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин