Украина қўшинларининг Донецкдаги сешанба кунги операцияси қурбонлари сони 100 тагача етиши мумкин. Донецк халқ республикаси вакилларининг айтишича, улардан 20—50 нафари тинч аҳоли бўлган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Украина мудофаа вазирлиги эса ҳалок бўлганлар сонини 200 та деб эълон қилиб, улар орасидан фақат икки киши оддий фуқаро эканини таъкидлаган.
Донецк аэропорти яқинида бўлиб ўтган жангларда украин қуролли кучлари авиация ва миномётлардан фойдаланди. Иккала тараф ҳам бир-бирини тинч аҳоли ва яраланганларга қарата ўт очганликда айбламоқда.
Яна бир тасдиқланмаган хабарга кўра, вертолёт ярадорларни олиб кетаёган юк машинасини йўқ қилган, натижада 35 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)