Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина шарқида «аксилтеррор» операциялари давом этаётганига қарамай, президентлик сайловлари бошланди. Бугун 8:00 да (Тошкент вақти билан 10:00 да) мамлакатдаги сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Сайловда 35,5 миллион фуқаро қатнашиш ҳуқуқига эга. Жами 33 674 та сайлов участкаси фаолият олиб бориши кўзда тутилган, уларнинг қанчаси очилгани ҳақида кун ярмига яқин бўладиган брифингда маълум қилинади.

Сайлов бюллетенига 21 номзод киритилган. Украина Сайловчилар қўмитаси бош директори Александр Черненконинг айтишича, Донецк ва Луганск вилоятларидаги 34 та округдан 21 тасида муддатидан аввалги сайловлар амалга ошмаслиги мумкин.

Украинадаги сайловларга 19 давлатдан келган 282 нафар расмий кузатувчи ўз баҳоларини беради. Уларнинг 61 нафари Польшадан, 38 нафари АҚШдан ташриф буюрган. Бундан ташқари, 20 та халқаро ташкилотнинг 3 мингга яқин кузатувчилари ҳам сайловда қатнашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди