Янги Зеландияда уйда ёлғиз қолган бир жуфт француз булдоглари ўз эгаларига тегишли дориларни еб қўйган, сўнг «тревога тугмаси»ни босиб, ўзлари учун шифокор чақирган. Бу ҳақда North Harbour News хабар берди.
Шифокорларнинг айтишича, беморлардан бирининг уйида фавқулодда ҳолат бўлгани ҳақида огоҳлантирган сигнал 12 марта чалинган. Улар воқеа жойига етиб бориб, эшикни тақиллатган. Ҳеч ким очмагач, уни бузиб киришган. Иккита кучукча варфарин (тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи препарат) еб қўйгани маълум бўлгач, уларни ветеринар шифокорга жўнатишган.
Ичак абсорбенти берилгач, булдоглар тўлиқ тузалиб кетган. Шифокорларнинг айтишича, булдоглар беш ойлик бўлиб, бу даврда уларда қизиқувчанлик энг юқори даражага етади.
Изоҳ (0)