Эрон армияси 23 май куни бошланган «Қуддус» ҳарбий машғулотларида янги турдаги қуролларни, жумладан ракетали қуролларни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Ислом республикасининг қуруқликдаги қўшинлари машғулотлари бригада генерали қўмондон Аҳмад Ризо Пудостон раҳбарлигида Маранжоб чўлида ўтказилмоқда.
Ҳарбий хизматчилар Эронда ишлаб чиқарилган «Фажр» ва «Назаат» ракеталарини синади. Шунингдек, ўқув машғулотларида биринчи марта бошқариладиган ракеталарга эга бўлган янги зарба берувчи вертолётлар ҳам намойиш этилди.
Ҳарбий операцияда артиллерия, танк қисмлари ва ҳаво-десант қўшинлари бўлинмалари қатнашмоқда, учувчисиз парвоз қурилмалари ҳам кенг қўлланилмоқда.
Изоҳ (0)