• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист Рухсора Ғафуровага оид суд иши суриштирув органига қайтарилди

    Журналист Рухсора Ғафурова ўзгалар номига кредит олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида материал тайёрлаган ва уни эфирга узатгани ортидан маҳкамага тортилган эди. Суд бугун, 27 февраль куни ишни суриштирув органига қўшимча ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш учун қайтарди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

    Рухсора Ғафурова
    Фото: “Дарё” / Мусулмонбек Иброҳимов

    Нима бўлган эди?

    Журналист ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида материал тайёрлаган ва уни эфирга узатган. Суриштирув кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходими ҳақидаги суриштируви ортидан журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Журналистга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилган эди.

    Иш муддати ўтган

    Рухсора Ғафуровани ҳимоя қилаётган адвокат Амрулло Аҳмедовнинг айтишича, 2025 йил 25 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБга ҳимоясидаги шахс билан борган ва ўша куни қўзғатилган маъмурий иш тугаллангани маълум қилинган.

    Амрулло Аҳмедов
    Фото: Шахсий архив

    Лекин менга, яъни адвокатга гарчи ҳуқуқим бўлса ҳам, иш билан танишишга имкон беришмади. ИИБ маъмурий ишни тамомлаб, судга юбориши керак эди. Лекин номаълум сабабларга кўра бу иш 27 февралгача чўзилиб келди.

    Қонунчиликка кўра, жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Рухсора Ғафурова айбли, деб топилган тақдирда ҳам уни кўриш муддати ўтиб кетган, деди Амрилло Аҳмедов.

    Маъмурий жавобгарликка асос йўқ

    Журналистнинг яна бир адвокати Давронбек Аҳмадовнинг айтишича, Рухсора Ғафурованинг хатти-ҳаракатларида маъмурий жавобгарлик таркиби мавжуд эмас.

    Давронбек Аҳмадов
    Фото: Шахсий архив

    Журналистнинг вазифаси — журналистик суриштирув натижасида тайёр бўлган маҳсулотни жамоатчиликка етказиш. Агар журналист маҳсулотини оммага етказмайдиган бўлса, маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик, сиёсий-ижтимоий ҳолат ҳақида хабардор қилмайдиган бўлса, журналистик суриштирувнинг мазмун ва моҳияти йўқолади.

    Агар журналист суриштирув натижаси бўйича жиноят ҳақида хабар берилса ва бу хабар орқали бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинадиган бўлса, бу ҳолатда жиноят содир қилган шахс ёки ҳуқуқбузарлик қилган шахс исм-шарифини идентификация қилиш маъмурий жавобгарлик таркибини бермайди. Чунки у жиноят ҳақида ёки бошқа ижтимоий-сиёсий ҳолат ҳақида хабар бермоқда. Яъни шахснинг исм ва фамилияси очиқланиши шахсга доир маълумотни бузиш ҳисобланмайди.

    Бу ҳолатда ички ишлар органлари шошма-шошарлик билан, бир тарафлама ёки бошқа субъектив сабабларга кўра ишни судга олиб чиққан. Кўриниб турибдики, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилингани учун ҳам бугун суд ишни суриштирувга, қўшимча ўрганишга қайтарди, деди адвокат.

    Унинг қўшимча қилишича, агар ички ишлар органлари суд томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этса, иш яна қайта судга олиб чиқилади. Аксинча, кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, иш тугалланиши ҳам мумкин.

    Адвокатларнинг айтишича, аризачи тараф (собиқ банк ходими) судга Рухсора Ғафуровага нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида хат берган. “Дарё” мухбири мазкур хат масаласида изоҳ олиш учун суд биносида иккинчи тарафни ёки унинг бирор вакилини тополмади. Агар шундай бўлса, иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш” моддаси билан тугалланиши мумкин.

    Маълумот учун, суд ишига Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг вакили ва унинг ҳуқуқшуноси жамоат ҳимоячиси сифатида ҳозир бўлди.

    Олий суд жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида иш ҳужжатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-303-1-моддалари талаблари бузилган ҳолда судга юборилгани аниқланган. Шу сабабли ушбу иш материали қайта расмийлаштириш учун Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга қайтарилган.

    27 феврал, 20:35   Изоҳ (0)   8005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Журналист#Рухсора Ғафурова#суд иши#суриштиру#маъмурий иш#журналистик суриштирув

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрик тен Хагнинг истеъфоси “Манчестер Юнайтед” учун қанча пулга тушгани маълум бўлди

    19 феврал, 21:53

    Россия Курск вилоятининг 64 фоизини назоратига қайтарганини эълон қилди

    20 феврал, 16:25

    ҲАМАС жасадни топширишдаги “чалкашлик” сабабини аниқлашга ваъда берди 

    21 феврал, 19:00

    Бибаснинг болалари ваҳшийларча ўлдирилган — Исроил армияси 

    21 феврал, 22:31

    Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё мамлакатлари бўйича вакили билан учрашди

    24 феврал, 22:15

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    25 феврал, 17:20

    Месси “Барселона”га қайтиши мумкин — манба

    25 феврал, 17:31

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    “Реал Мадрид” етакчиси Испания Кубоги ярим финалида майдонга тушмайдиган бўлди

    26 феврал, 16:46

    Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

    26 феврал, 17:53

    Қор сабаб йиқилган дарахтлар, мактабдаги томи қулаган стадион, Тошкентдаги “дом”лардан бирида содир бўлган газ чақнаши: 26 февралнинг энг муҳим хабарлари

    26 феврал, 23:24

    АҚШнинг 36 та штатида Исроилни танқид қилиш тақиқланади

    27 феврал, 12:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.