• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реестри”га кирган оилаларга кўрсатилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу ҳақда 13 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ, жаҳон тажрибаси ва ҳаёт талабини инобатга олган ҳолда, қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

    Жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реестри”га кирган оилаларга кўрсатилиши белгиланмоқда. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлардаги аҳоли, ногирон шахслар ва камбағал оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш тартиби жорий этилмоқда.

    Оиланинг камбағал деб эътироф этилиши унинг аъзоларидан қўшимча ариза ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади.

    Шу билан бирга, самарасиз ва талаб юқори бўлмаган ижтимоий ёрдамлар мақбуллаштирилиб, 28 турдаги ижтимоий ёрдамнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

    Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс бўлмаган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади. Унинг маблағлари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларини бартараф этиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва спортни ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни асраш тадбирларига сарфланади.

    Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган болаларга алоҳида меҳр-эътибор кўрсатиш хайрли эканини айтган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис 3-18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.

    2025 йил якунига қадар бу хизматлар билан 2 мингга яқин оғир ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш каби имкониятлар яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

    “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Уларга тиббий, реабилитация, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс равишда кўрсатилади.

    Бундай муассасаларга ҳар бир бола учун субсидия ва харидлар учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ота-оналарнинг кундузги парвариш хизматидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларидан солиқ олинмайди.

    Тақдимотда оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш тадбирлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу жараён “етти имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилинган. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, даромади ва мулкни баҳолайдиган “Камбағал оилалар реестри” ахборот тизими ишга туширилган.

    Шу асосида, 48 минг фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 мингдан зиёди касбга ўқитилди, 14 минг нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди. 140 минг оилага шифокорлар бириктирилди, 38 минг фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатилди. 32 минг бола боғчага жойлаштирилиб, қарийб 7 минг ёшлар кириш имтиҳонига тайёрлаш учун университетларга бириктирилди.

    Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, камбағаллик реестрини оилаларнинг меҳнатга лаёқатига қараб табақалаштириш, меҳнатга лаёқатли бўлмаганларни давлат ижтимоий ҳимоясига олиш, уларни ижтимоийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    28 январ, 17:30   Изоҳ (0)   13137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга Туркиянинг тоғ-чанғи курортидаги кучли ёнғин юзасидан ҳамдардлик йўллади

    21 январ, 21:01

    Тошкентда ухлаб қолган йўловчи номига кредит олган таксичи, ЎФА президентлигини тарк этган Абдусалом Азизов, машина уриб юбориши оқибатида вафот этган 32 ёшли пиёд...

    21 январ, 23:19

    Фарғонада портлаган “заправка”: очиқ қолаётган саволлар (18+)

    22 январ, 11:58

    Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди

    22 январ, 15:01

    “Калмар ўйини”даги 456-рақамли ўйинчи — актёр Жон Же иштирокидаги бошқа қизиқарли фильм ва сериаллар (трейлер)

    28 январ, 13:14

    Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетлари ташкил этилади

    22 январ, 18:12

    Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Турдимов, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетган Катанец, Тошкентда рағбатлантирилиши кутилаётган миллий либосда юрганла...

    22 январ, 23:14

    Шавкат Мирзиёев Антониу Коштани Европа кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклади

    23 январ, 19:34

    Ўзбекистонда “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун маъқулланди

    24 январ, 10:27

    Шавкат Мирзиёев “Амирсой”да Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди

    26 январ, 13:00

    Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишидан кўзланган якуний мақсадни айтди

    27 январ, 12:30

    Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    27 январ, 12:53

    “Ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украина мавжудлиги хавф остида қолиши мумкин” — Буданов

    27 январ, 16:09

    Африка раҳбарларидан тортиб Лукашенкогача: мамлакатни энг узоқ бошқараётган президентлар

    27 январ, 17:30

    Сурияда янги ҳокимият тарафдорлари уч кунда камида 35 кишини қатл этди 

    27 январ, 19:15

    Ўзбекистон — Туркманистон товар айирбошлаш ҳажми 2024 йили 1,1 млрд доллардан ошди

    27 январ, 18:15

    Президент энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни қисқартириш бўйича топшириқ берди

    27 январ, 21:30

    Ҳиндистонлик рақибасининг қўлини сиқмагани ортидан танқидларга учраган Нодирбек Якуббоев, Андижонда 11 ёшли қизини калтаклаб ўлдирган эркак, ҳаракатланиш 3 ойга тў...

    27 январ, 22:45

    Европа иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни бекор қилади

    28 январ, 10:09

    АҚШ ва Мексика чегарасида отишма юз берди

    28 январ, 10:46

    Ўзбекистон чегара пунктларида автомобиллар учун электрон навбат жорий этилади

    28 январ, 11:15

    Трамп Исроилдаги каби “Темир гумбаз” яратишни буюрди

    28 январ, 14:33

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўпайиш ўрнига, яна қисқарди

    28 январ, 12:18

    Селена Гомес АҚШда ноқонуний мигрантлар оммавий депортация қилинаётгани ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди (видео)

    28 январ, 15:14

    Убайдулла Мингбоевга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони берилди

    28 январ, 13:59

    Ўтган йили инфляция нега кутилганидан баланд бўлди? Марказий банк раиси жавоб берди 

    28 январ, 16:29
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.