• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўпайиш ўрнига, яна қисқарди

    Ўтган йили газ қазиб олиш ҳажми 2,1 млрд метр кубга камайди. Тасаввур қилинса, бу ҳажм бир нечта вилоят аҳолиси ва ташкилотлари маиший эҳтиёжини қондира оларди. Масалан, 2023 йилда Тошкент шаҳри ва вилоятидан ташқари ҳудудлар (ҳар бири) йиллик эҳтиёжи 2 млрд метр кубдан сезиларли кам бўлган. Жумладан, республика миқёсида аҳолиси энг кўп Самарқанд вилоятига 1,6 млрд метр куб газ берилган.

    Охирги икки йилда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газ ҳажми сезиларли қисқариш трендига ўтган. Бу ҳатто ички эҳтиёжни қондиришга етмайдиган даражада кам. Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилда мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми кескин қисқариб, 44,6 млрд метр кубни ташкил этган. 2023 йилдаги ҳажм қазилган ҳажм 46,7 млрд метр куб эди. Бунда ўтган йилдаги қисқариш 2,1 млрд метр куб (4,5 фоиз) бўлган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Газ қазишда қайд этилган мазкур қисқаришни вилоятлар аҳолиси ва корхоналар истеъмолига қараб таққослаш мумкин. Жумладан, 2023 йилда Ўзбекистонда умумий табиий газ истеъмоли ҳажми 47,5 млрд куб метрни ташкил этган. Шундан мамлакатдаги истеъмолчиларга техник ва коммунал-маиший эҳтиёжлари учун 20,4 млрд куб метр табиий газ берилган. Ҳудудларга қуйидаги ҳажмларда газ етказилган:

    • Қорақалпоғистон Республикаси —1 млрд 368 млн куб метр;
    • Андижон вилояти —1 млрд 88 млн куб метр;
    • Бухоро вилояти — 1 млрд 301 млн куб метр;
    • Жиззах вилояти — 830 млн куб метр;
    • Қашқадарё вилояти — 766,3 млн куб метр;
    • Навоий вилояти — 669,4 млн куб метр;
    • Наманган вилояти — 1 млрд 134 млн куб метр;
    • Самарқанд вилояти — 1 млрд 577 млн куб метр;
    • Сурхондарё вилояти — 676,6 млн куб метр;
    • Сирдарё вилояти — 501,9 млн куб метр;
    • Тошкент вилояти — 3 млрд 522 млн куб метр;
    • Фарғона вилояти — 1 млрд 937 млн куб метр;
    • Хоразм вилояти — 1 млрд 244 млн куб метр;
    • Тошкент шаҳри — 3 млрд 757 млн куб метр.
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Республикада газ қазиб олиш ҳажми ҳар йили турли рақамларда қайд этиб келинмоқда. Статагентлик тақдим этган фактларга қараганда, 2010–2022 йиллардаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари қуйидагича бўлган:

    • 2010 йилда 65,9 млрд метр куб;
    • 2011 йилда 63 млрд метр куб;
    • 2012 йилда 61,5 млрд метр куб;
    • 2013 йилда 58,3 млрд метр куб;
    • 2014 йилда 54,1 млрд метр куб;
    • 2015 йилда 54,6 млрд метр куб;
    • 2016 йилда 56,1 млрд метр куб;
    • 2017 йилда 56,6 млрд метр куб;
    • 2018 йилда 61,6 млрд метр куб;
    • 2019 йилда 56 млрд метр куб;
    • 2020 йилда 49,8 млрд метр куб;
    • 2021 йилда 53,8 млрд метр куб;
    • 2022 йилда 51,7 млрд метр куб.
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    2022 йил 28 январь куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” президент фармони қабул қилинган. Ҳужжатда республика бўйича табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 2022 йилда 56,3 млрд метр куб метргача, яъни 2019 йилдаги даражагача ошириш вазифаси қўйилган. Бироқ ўша йили мамлакатда 2021 йилдагидан 2,1 млрд метр куб кам — 51,7 млрд метр куб газ ишлаб чиқарилган. Фармонда белгилаб қўйилган газ қазиб олишни кўпайтириш вазифаси 2023 йилда ҳам, 2024 йилда ҳам бажарилмаган. Қайтанги, 2023 йилдан газ қазиб олиш ҳажми кескин пастга “шўнғиб” бормоқда. 

    2023 йилда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида” президент фармони имзоланди. Мазкур ҳужжатда марралар янада катта олингани кўринади. Яъни 2030 йилгача эришиладиган мақсадлар қаторида табиий газ қазиб олиш ҳажмини 62 миллиард метр кубга етказиш кўрсатилган. Аммо ҳали 2022 йилдаги кўрсаткичларга эришиш ҳам савол остида қолмоқда. Чунки ўтган 2024 йилда охирги 15 йилдаги энг кам газ қазиб олинди. 

    Жорий йилда ҳам газ қазиш кўрсаткичлари пасайиш эҳтимоли юқори. Чунки мамлакатдаги энг йирик газ ишлаб чиқарувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖ прогнозларини кескин пасайтирган. Жумладан, компания 2025 йилда 26,5 млрд метр куб газ қазиб олинишини маълум қилган. Икки йил илгари эса бу прогноз 34,1 млрд метр куб эди. Аслида прогнозлар 7,5 млрд метр кубга камайиши жуда катта рақам.  

    “Ўзбекнефтгаз” қидирув, қазиш, бурғулаш учун ажратилаётган триллионлаб маблағларга қарамай, газ қазиб олишни узлуксиз қисқартириб келмоқда. Масалан, компания масъуллари 2023 йилда 32,2 млрд метр куб газ қазиб олиш режалаштирилганини айтган. Аслида, дастлабки прогнозлар 34,1 млрд метр куб бўлиб, газ қазиш ҳажми камайиб бораётгани сабаб 32,2 млрд метр кубга пасайтирилган. Ўтган йилги давлат дастурида белгиланишича, “Ўзбекнефтгаз” 2024 йилда 29,3 млрд куб метр газ ишлаб чиқаришни режалаштирган. Амалда бу режалар бажарилганми, йўқ, номаълум.

    Гарчи қазиб олиш ҳажмлари камайиб бораётган бўлса-да, газ экспорти тўхтатилмаяпти. Хусусан, ўтган йили Ўзбекистон 2023 йилдагидан (529 млн доллар) 18,4 фоизга кўпроқ — 627,6 млн долларлик табиий газ экспорт қилган.

    Шу билан бирга, 2024 йилда газ импорти рекорди янгиланган. Яъни йил давомида мамлакатга қарийб 1 млрд 679 млн долларлик газ импорт қилинган. 2023 йилги импорт кўрсаткичи 695 млн долларни ташкил этган.

    Ин партиcулар, тҳе мост популар популатион оф тҳе републиc ҳас гивен 1.6 биллион cубиc метерс оф гас.
     
    28 январ, 12:18   Изоҳ (0)   6276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда газ инқирози: қандай қилиб экспортчидан импортчига айланиб қолдик? 

    20.12.2024, 18:31

    Ўзбекистонда 2024 йилда газ 129, электр 67, иссиқ сув 32 фоизга қимматлади

    1 январ, 17:35

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    Газ экспорти тўхтамаган, автомобиль импорти камайган — 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай бўлди?

    21 январ, 14:55

    Баҳорда энергия нархлари оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади? Марказий банк раиси жавоб берди

    27 январ, 12:17

    Ўзбекистондаги мингдан ортиқ дорихоналарда дори воситалари нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди  

    28 январ, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.