• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат бошқаруви академияси Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатда ҳар бир соҳани ривожлантиришда кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг ўқиши, мутахассисларнинг тажриба ошириши давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

    Шу мақсадда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2 225 нафар стипендиатлар 45 га яқин давлатга ўқишга юборилиб, бюджетдан жами 1,5 трлн сўм йўналтирилди. Ҳозиргача уларнинг 1 400 нафари Ўзбекистонга қайтиб, иқтисодиёт тармоқларида, таълим, фан, тиббиёт ва давлат бошқарувида ишламоқда. Бугунги кунда 748 нафар стипендиатлар “ТОП-300” таликдаги нуфузли университетларда таълим олаяпти.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Энди бундай ишлар кўламини яна-да кенгайтириш мақсадида мазкур фондни Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.

    Жумладан, истиқболли мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича бакалавриат, магистратура ва докторантура билан бир қаторда давлат хизматчилари олти ойгача мақсадли стажировкага юборилади. Бунда энергетика, урбанизация, транспорт, архитектура, геодезия, ер муносабатлари, техника, муҳандислик каби иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига, давлат бошқаруви ва долзарб ижтимоий йўналишларга устуворлик берилади.

    Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади. “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади. “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хорижда ўқиётган ўзбекистонликлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнларида ёрдамлашиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг ота-оналари кенгаши тузилади. Элчихона ва консулликларга талабаларга ҳуқуқий ва ташкилий кўмак кўрсатиш вазифалари юклатилади.

    Замон талабларига мос мутахассислар тайёрлашда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг ҳам ўрни катта. У ерда “Ҳокимлар мактаби”, “Раҳбар аёллар мактаби”, “Келажак лидерлари” каби курсларда илғор таълим дастурлари йўлга қўйилган. Ўтган ўқув йилида 13 мингдан зиёд тингловчиларнинг малакаси оширилган.

    Янги тизимга асосан, энди давлат хизматчилари учун 3 та дастур – малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади. Барча узоқ ва ўрта муддатли ўқувлар хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари асосида ташкил этилади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Магистратурада “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади. Давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади.

    Академияда таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича тавсиялар бериш, нуфузли хорижий илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Халқаро академик маслаҳат кенгаши тузилади.

    Шунингдек, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда. Мисол учун, Давлат бошқаруви муаммоларини илмий-амалий тадқиқ этиш маркази давлат хизмати самарадорлигини ошириш, хусусий сектордаги илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилишга қаратилган тавсиялар бериб боради.

    Президент таклифларни маъқуллаб, бу тизимларни янгича ёндашувлар асосида жорий қилиш, жамғарма ва академия ходимларининг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.  Иқтидорли ёшларни доимий излаб топиш ва юқори даражада ўқитиш, малакали мутахассисларни ислоҳотларга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    5 май, 21:58   Изоҳ (0)   1888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Эл-юрт умиди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШда яшаётган ва ишлаётган ватандошлар,  “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди (фото)

    19.09.2023, 10:16

    Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

    19.09.2023, 16:40

    Шавкат Мирзиёев Жо Байден билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

    20.09.2023, 08:31

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент администрациясига ўтказилади

    05.02.2024, 13:25

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун танлов нега кечикаётганига изоҳ берилди 

    04.06.2024, 12:35

    Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ўғил-қизлар сони очиқланди 

    28.06.2024, 16:19

    “Буюк халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан!” — Шавкат Мирзиёев

    31.08.2024, 21:16

    Ўзбекистонда камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли қабул қилинади

    24.09.2024, 11:35

    Ўзбекистонда 3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

    9 феврал, 10:10

    Хорижда ўқиган ўзбекистонлик талабалар ватанда муваффақиятли карьера қилишига ёрдам берилади

    14 феврал, 14:57

    Ўзбекистонда 2025 йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    27 март, 19:05

    Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофоти 5 бараварга оширилади

    28 март, 18:15

    “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

    28 март, 21:15

    “М-25” конида юз берган водород сулфидининг отилиши, пора устида ушланган солиқчи, афв этилган жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахс: 28 мартнинг энг муҳим хабарл...

    28 март, 23:42

    Мактаб битирувчилари муҳандислик йўналишидаги фан олимпиадасида Damas ютиб олиши мумкин

    1 апрел, 09:06

    АҚШда Трампнинг туғилган куни шарафига ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмоқда 

    2 май, 20:53

    Россия “Толибон”га террорчиларга қарши курашда ёрдам беради 

    2 май, 21:20

    Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди (фото)

    2 май, 22:11

    “Дарё” дайжести: 2 майнинг энг муҳим хабарлари

    2 май, 23:07

    Трамп Марказий разведка бошқармаси ва бошқа махсус хизматларда кенг кўламда қисқартиришни режалаштирмоқда

    3 май, 13:05

    ХВЖ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатларини “жуда мақтовга сазовор” деб атади

    3 май, 14:35

    “Жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш муҳимдир” — Шерзод Асадов

    3 май, 14:50

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотида бўлажак учрашувлар режаси муҳокама қилинди

    3 май, 15:10

    Экспертлар: “Ўзбекистонликларнинг маълумотлари Ўзбекистонда сақланиши керак”

    5 май, 12:00

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

    4 май, 10:23

    Ўзбекистонда вазирлик ва ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлиши мумкин

    4 май, 14:26

    Хитой компаниялари Жиззахда қуёш электр станциясини қуради

    5 май, 09:05

    Си Цзиньпин уч кунлик ташриф билан Россияга боради

    5 май, 09:42

    Трамп ўзининг эҳтимолий ворислари кимлигини айтди

    5 май, 10:13

    Трамп қайси давлатга қарши ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини очиқлади

    5 май, 15:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.