Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШда илм-фан ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram даги каналида маълум қилди.
![](/static/2023/08/23/nigora_aliyeva/photo_2023-09-19_15-54-41.jpg)
Улар қаторида Колумбия университетида Ўзбекистондан биринчи аёл-профессор Азиза Шоназарова, Висконсин университети катта илмий ходими Бекзод Ҳошимов, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов ҳам бор.
Саида Мирзиёева илм-фан ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган ўзбекистонликлар йилдан йилга кўпайиб бораётганидан хурсандлигини билдирган.
![](/static/2023/08/23/nigora_aliyeva/photo_2023-09-19_15-54-44.jpg)
![](/static/2023/08/23/nigora_aliyeva/photo_2023-09-19_15-54-43.jpg)
“Йигит-қизларимиз меҳнати жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасаларида қандай эътироф этилаётганини кўриб, ғурурланаман. Ва ишонаманки, вақти келиб бу ёшларимиз юртимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар”, — деб ёзади Мирзиёева.
Маълумот учун, айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди. Давлат раҳбари у ерда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошлар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.
Изоҳ (0)