• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун танлов нега кечикаётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистонда йилда уч марта ўтказиладиган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун танловларнинг биринчи қисми кечикмоқда. Кеча, 3 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида депутат Дониёр Ғаниев масъуллардан бу кечикишнинг сабабини сўради.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Йиғилишда Дониёр Ғаниев танлов эълон қилинмаётганидан юзлаб ёшлар хавотирда эканини айтиб, бюджет тақчиллигини қисқартиришда жамғарма маблағларини камайтириш кўзда тутилмаяптими, деган мазмунда савол берди.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов саволга жавоб қайтарар экан, стипендиялар учун ажратилаётган маблағлар қисқартирилмаслигини айтди. 

    “Эл-юрт умиди” жамғармасига 2023 йилда давлат бюджетидан 200 миллиард сўм ажратилган ва хорижда таълим олишлари учун 965 нафар талабалар харажатлари қопланган. 2024 йилда эса жамғармага 550 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган. Яъни бу ўтган йилдагидан 2,5 баравар кўп. Жорий йилда шунга мувофиқ равишда қабул квоталари ҳам ошади. Хавотирга ўрин йўқ. Ушбу маблағларни мақбуллаштириш бўйича бизда чора кўрилаётгани йўқ. Жамғармага масъул бўлган Президент ҳузуридаги бошқарув академияси тайёрлаган лойиҳа бор. Қабул квоталари ошгани сабаб кечикишлар юзага келмоқда”,—деди вазир ўринбосари.

    Кун якунида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳам Telegram каналида танловлар кечикаётгани юзасидан расмий изоҳ берди.

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан яқин кунлар ичида 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловларини эълон қилиш режалаштирилмоқда. Жамғарма фаолияти трансформация бўлаётгани сабабли танлов эълон қилишда бир оз кечикишлар бўлмоқда. 2024 йил 1-очиқ стипендия танлови учун 500 ўрин ажратилган бўлиб, квота ва стипендиатлар учун ажратилган маблағлар қисқартирилмаган”, — дейилади изоҳда.

    Маълумот учун, “Эл-юрт умиди” жамғармаси президент фармони билан 2018 йил 25 сентябрда ташкил этилган. У нуфузли хорижий университетларга қабул қилинган талабаларга ўқиш пулларини тўлашда кўмаклашиб келади.

    Танловдан ўтган стипендиатларга жамғарма стипендиялари қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

    • хорижий таълим ва илмий муассасаларда ўқиш қийматининг тўлови;
    • виза олиш харажатлари;
    • барча турдаги транспорт воситалари билан ўқиш жойига қадар йўлкира харажатлари (йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган);
    • борган мамлакатдаги ўқиш даврида яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;
    • зарур ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар харид қилиш;
    • хорижда ўқиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш харажатлари.

    Жамғарманинг молиявий кўмаги билан магистратура ёки докторантура дастурлари бўйича таълим олган стипендиатлар тузилган шартномада белгилаб қўйилган муддат давомида давлат ташкилотларидан бирида ишлаб бериш мажбуриятини зиммасига олади.

    04.06.2024, 12:35   Изоҳ (0)   4547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълимда ўқишга қабул ва грант ажратиш тизими ўзгармоқда. Асосий янгиликлар 

    09.05.2024, 14:17

    Давлат бюджети тақчиллиги кескин ортди. Қайси соҳаларга катта харажат қилинмоқда?

    31.05.2024, 15:11

    I чоракда Ўзбекистон бюджетидан таълимга қанча маблағ ажратилгани очиқланди

    03.06.2024, 13:20

    Ўзбекистонда 5 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлади 

    04.06.2024, 12:28

    “Кўча” судидаги ягона аёл терговда унга босим қилингани, куч ишлатилганини айтмоқда

    04.06.2024, 11:36

    Ўзбекистонда 8 та ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳон олиш амалиёти бекор бўлди

    04.06.2024, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.