• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Гўзаллик Маслаҳатлар

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Ҳатто қимматбаҳо ва сифатли лаб бўёғи ҳам унинг лабда тез ўчиб кетмаслигига кафолат бермайди. Бунинг сабаби лабларни тайёрлаш ва тез-тез эътиборсиз қолдирадиган кичик одатлар. Ушбу мақолада макияжнинг давомийлигини оширишга ёрдам берадиган оддий маслаҳатлар ва лабларингизни эртадан кечгача ёрқин сақлаш бўйича тавсиялар жамланди. 

    Фото: Freepik.com

    Лабнинг қуриб қолиши ва ёрилиши 

    Фото:Ledi.mail.ru

    Қуруқ ва ёрилган лабларга лаб бўёғи яхши суртилмайди: у қотиб қолади, нотекис кўринади ва, албатта, тезда ўчиб кетади. Нозик тери чуқур намланишга муҳтож. Голливуд визажисти Кейт Синнотт ноодатий маслаҳат беради:

    Бемалол кўз атрофидаги тери учун мўлжалланган кремни лабларга суртаверинг — бу уларни намлайди. Лаб атрофидаги тери ингичка, кўз креми эса айнан нозик жойлар учун мўлжалланган, дейди мутахассис.

    Кремни ниқоб сифатида, кечаси ухлашдан олдин қалин қилиб суртиш мумкин. Яна бир вариант уни юпқа қилиб, лаб бўёғидан олдин суришдир.

    Лабларнинг ёрилиши ва терисининг бир қавати ажралишига қарши яхши воситалардан бири бу лаб учун скрабдир. Уни йилнинг иссиқ даврида ҳафтада бир марта, совуқ ёки мавсумий ўзгаришларда эса ҳафтасига икки марта ишлатиш мумкин.
    Агар лабларни тезда ҳолатга келтириш керак бўлса, машҳур визажист Антея Кинг қуйидаги тезкор воситани тавсия қилади:

    Янги дамланган қора ёки кўк чой пакетчасини бир оз совутиб, сиқиб олинг ва 3–4 дақиқа давомида лаб устига қўйинг, таъкидлади у. 

    Лаб бўёғи олдидан балзам суртиш: бу нима учун хато ҳисобланади?

    Фото:Ledi.mail.ru

    Лаб бўёғидан олдин бевосита суртилган балзам кўпроқ душман бўлиши мумкин. Чунки у бу қисқа вақт ичида терига сингиб улгурмайди. Аксинча, у помаданинг терига ёпишишига халақит беради, шунинг учун ранг оқиб кетади. Бундай бўлмаслиги учун балзам суртилгач, 15–20 дақиқа кутиш керак. Агар вақт бўлмаса, лабни салфетка билан енгил босиб олиш мумкин.

    Базасиз ва контур қаламисиз: макияж узоқ турмайди

    Фото:Ledi.mail.ru

    Помада узоқроқ туриши учун унга бошқа воситалар ҳам керак. Визажистлар камида учта воситани биргаликда қўллашни тавсия этади.
     Биринчи восита — праймер (асос). Помада учун база турли шаклларда бўлиши мумкин: қалам, қаттиқ балзам ёки сиқиладиган идишдаги крем. У нафақат бўёқни узоқ тутиб туради, балки терини намлайди, пигмент ва қуёшдан ҳимоя қилади.
     Иккинчи восита — лаб учун қалам. Уни фақат контур бўйлаб эмас, балки бутун лаб юзасига суртиш мумкин. Тўлиқ қоплама бўёққа қўшимча қатлам беради. Ранг танлашда: агар мақсад бўёқни мустаҳкамлаш бўлса — қалам ва помада бир хил рангда бўлиши мумкин. Агар лабни каттароқ ва тўлароқ кўрсатмоқчи бўлсангиз, қалам рангини бир оз очроқ танланг.
     Учинчи восита — машҳур юлдузнинг сирли усули. Тейлор Свифт Allure журналига берган интервьюсида айтишича, у помадани шундай суртади: аввал бир қатлам суртади, салфетка билан енгил босиб олади, сўнгра салфеткага пудра сепиб, уни лабга босади. Фақат шундан сўнг иккинчи қатлам помадани суртади.

    Лабга мос келмайдиган текстура

    Фото: Freepik.com

    Намлантирувчи ва кремли помадалар энг тез “йўқоладиган” турларидир. Энг узоқ турадиганлари — мат помадалар ва тинтлар. Энг кўп янгилаш талаб қиладигани эса лаб бўёғи (блеск). Тўғри, мат помадалар мустаҳкам, лекин уларни тозалаш ҳам оғирроқ бўлади. Гидрофил мой бу ишда энг самарали ҳисобланади.

    Помаданинг қайси турига тегишли бўлишидан қатъи назар, уни жуда қалин суртмаслик керак. Жуда қалин қатлам тезда қотиб қолади. Баъзан кейинроқ янгилаш, ҳозир кўп суртишдан афзал.

    Зараркунанда одатлар бўёқни бузади

    Фото: Freepik.com

    Қанча уринманг, агар сизда зарарли одатлар бўлса, барча ҳаракатлар бекор кетади. Лабни тишлаш, тил билан ялаш ёки қўл билан тегиниш — помадани тез йўқотади. Кўпчилик хотин-қизлар орасида кенг тарқалган хато: помадани суриб бўлгач, лабларни бир-бирига ишқалаш — бу нотўғри. Бу ҳаракат помада рангининг ёрқинлигини камайтиради ва чидамлилигини ёмонлаштиради. Бундай майда одатларни назорат қилишни ўргансангиз, макияжни камроқ тузатишга тўғри келади.

    Оддий қоидаларни билиш орқали лабингиздаги бўёқни анча узоқроқ сақлаб қолишингиз мумкин. Бор-йўғи бир неча янги одат ва помадангиз нонушта, қаҳва, тушлик ва бутун кунлик ҳиссиётларга бардош беради.

     

    11 май, 19:50   Изоҳ (0)   4410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Лаб бўёғи#Блеск#Контур#гўзаллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кузда урфга кирган 90 йилларнинг макияжидаги трендлар (фото)

    15.09.2020, 15:21

    Лаб бўёғи узоқ муддат сақланиш учун нима қилиш керак?

    07.05.2021, 20:45

    Лаб бўёғи ва тональ кремни аралаштирса нима бўлади? Косметика тайёрлаш бўйича лайфхаклар

    20.02.2022, 16:48

    Сув, йогурт, кўзойнак: жазирама кунларда машинада қолдириб бўлмайдиган буюмлар

    07.07.2022, 10:57

    Қош учун гел, қуруқ шампунь ҳамда скраб ўрнига қандай маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин?

    29.07.2022, 17:36

    Юздаги камчиликларни макияж билан қандай яшириш мумкин? Визажист маслаҳат беради

    27.08.2022, 19:54

    Аёллар ёшини катта қилиб кўрсатадиган макияждаги 10 та хато

    29.09.2022, 12:57

    Дарҳол воз кечинг: косметик воситаларнинг муддати ўтганлигини қандай аниқлаш мумкин?

    08.11.2022, 15:38

    Косметик воситалардан воз кечиш вақти келганини қандай аниқлаш мумкин?

    21.11.2022, 10:39

    Қишда макияж қилишда нималарга эътибор бериш керак? Визажистдан 5 та маслаҳат

    14.12.2022, 12:16

    Мукаммал соч турмаги, бенуқсон макияж: Кинолардаги реал ҳаётга тўғри келмайдиган саҳналар (фото) 

    28.03.2023, 10:53

    Қош учун гел, қуруқ шампун ҳамда скраб ўрнига қандай маҳсулотлардан фойдаланса бўлади?

    12.04.2023, 21:45

    Бўсаларга “кўмилган” Ленин, тадбирда тиз чўккан президент, бир ойдан бери ёғаётган ёмғир — 8 август суратлари

    08.08.2023, 22:40

    Сув, йогурт, кўзойнак: жазирама кунларда машинада қолдириб бўлмайдиган буюмлар

    09.08.2023, 12:35

    “Барби”нинг машҳурлик сири нимада: Малласоч қўғирчоқ ҳақидаги фильм қандай қилиб хитга айланди?

    18.08.2023, 10:40

    Голливуд актрисаси Анжелина Жолини соҳибжамолга айлантирган 6 та гўзаллик сири

    26.08.2023, 17:55

    Дунёдаги энг қиммат атир қанча туради ва қаерда сақланади? (фото)

    05.10.2023, 15:09

    Фильмдаги образи учун ташқи кўринишини қурбон қилган актёр ва актрисалар (фото)

    19.01.2024, 10:40

    Елим, бўёқ, ҳатто бензин: грим туфайли ташқи кўринишига зарар етган совет актёрлари (фото)

    07.03.2024, 11:50

    D витамини ва терининг қариши: нималар тўғри-ю, қайси ёндашув хато эканини биласизми?

    19.04.2024, 15:52

    Ўзининг шахсий косметика брендига асос солган машҳурлар

    15.05.2024, 12:50

    Овик Мкртчян: Ўзбекистонга сармоя киритиш жамият учун ҳам фойдали

    21.08.2024, 17:04
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.