Нафақат кийиниш, балки макияж ва соч турмаклари билан боғлиқ урфлар ҳам тез-тез янгиланиб туради. Бир вақтлар урфда бўлган кейин унутилган трендлар, яна долзарб бўлиши ҳеч гап эмас. Визажистлар 2020 йилнинг куз-қиш мавсумида 90 йилларга хос бўяниш қайта урфга киришини таъкидламоқда.
Киприкларга урғу бериш
90- йилларда аёл ва қизлар макияжлари учун хос бўлган киприкларга урғу бериш яна урфда. Алоҳида-алоҳида ва узун бўлиб турадиган киприкларга эришиш учун киприк қайирадиган воситадан фойдаланиб сўнгра тушни бир ёки икки қатлам қилиб суртиш мумкин. Оқшом тадбирлари ва зиёфатлари учун эса улама киприк ёпиштириш, аммо сунъийлиги билиниб қолмайдиганини танлаш керак бўлади.
Оч ва ёрқин бўлмаган тень
Сўнгги 5-10 йилда кўзларни ёрқин рангда бўяш урфда бўлган, 30 йил аввал эса ҳаммаси бошқача: визажистлар, асосан, оч бўёқларга эътиборини қаратган. Оч сиёҳ ранг ёки мовий ва тери рангидаги тенларни суртганда тушдан фойдаланмаса ҳам бўлади, чунки бу рангдаги бўёқлар кўзни шундоқ ҳам катта кўрсатади.
Лабга тўқ рангли контур чизиш
Синди Кроуфорд ва Виктория Бекҳэмларнинг 90 йиллардаги макияжига назар ташланса, айнан мазкур бўяниш услубидан фойдаланганини кўриш мумкин. Лабингиз одатдагидан каттароқ кўриниши учун унинг атрофига жигарранг лаб учун мўлжалланган қалам суртиб, ичини оч жигар ранг лаб бўёғи билан бўянг.
Оч кўк рангли тень
2010 йиллардан кўк тень антитренд ҳисобланиб, уни макияжда қўлламаслик кузатилганди. Лекин мода тез ўзгаради ва орадан 30 йил ўтиб, кўзни шундай бўяш яна урфга кирди. Оч кўк, мовий рангдаги тендан кундалик, оқшом тадбирлари учун эса классик кўк рангдан фойдаланиш тавсия қилинади.
Глиттер
Кўз қовоқларига «блеск» суртиш 90 йилларда Голливуд юлдузлари ва супермоделлар томонидан кенг қўлланилган. 2020 йилнинг кузида эса мазкур бўяниш услуби яна урфга кирди. Глиттердан, айниқса, махсус учрашув ва оқшом зиёфати учун образга мослаган ҳолда фойдаланинг ва атрофдагилардан ёрқинлик билан ажралиб туринг.
Изоҳ (0)