Машҳурлар дунёнинг исталган ошхонасидан баҳраманд бўлиши мумкин, аммо баъзида улар парҳезшуносларни ҳам ҳайратга соладиган таомларни танлашади. Қуйида шундай машҳурлар ҳақида сўз боради, уларнинг гастрономик дидлари мухлислар орасида анчадан бери муҳокама қилинади.
Карди Би: Кетчуп билан печенье
Карди Би нафақат хитлари билан, балки кутилмаган гастрономик тажрибаларга бўлган иштиёқи билан ҳам машҳур. Қўшиқчи бошқаларнинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни ижтимоий тармоқларда намойиш этади. Масалан, у маккажўхори чипсларини пишлоқли соус билан ейишни ва устидан қизил вино ичишни ёқтиради. Карди Бининг яна бир севимли ширинлиги — кетчуп ва шоколадли печенье. Қўшиқчи кунни эса қаҳва билан эмас, кола ва пицца билан бошлайди.
Шу билан бирга, у веган таомларини ҳам татиб кўради ва ҳатто рецептлар билан ўртоқлашади, шунингдек, қовурилган картошка, лосос ва ерёнғоқ пастасини хуш кўради.
Селена Гомес: тузланган бодринг билан печенье
Селена Гомес ҳам ғайриоддий комбинацияларни севади. Бир куни Late Night With Jimmy Fallon кўрсатувида у “Техасча попкорн” деб атайдиган севимли ширинлиги ҳақида сўзлаб берди. Селена оддий попкорнни табаско соуси қўшилган бодринг сувига ботириб ейишни яхши кўради. Кўрсатув бошловчиси Жимми Феллон ҳам бу ғалати газакни татиб кўриб, энди бу унинг севимли попкорни эканлигини айтади.
Айтганча, Селена Гомес нафақат бодринг сувини, балки тузланган ёки маринадланган бодрингларни ширин печенье билан ейишни ҳам яхши кўради.
Женифер Энистон: 10 йил давомида бир хил салат
Актриса Женнифер Энистоннинг таомномасида маҳсулотлар ва таъмларнинг ғалати уйғунлиги йўқ. Аммо актрисага бирор нарса ёқиб қолса, уни йиллар давомида истеъмол қилишга тайёр. Масалан, “Дўстлар” сериалини суратга олиш пайтида у лойиҳа давом этган 10 йил мобайнида бир хил салат истеъмол қилган.
Женнифер “Кобб” салатини ўзига мослаштириб, баъзи масаллиқларини ўзгартирган. Қизиғи шундаки, Энистон бу салатга бошқа актёрларни ва ҳатто бутун суратга олиш жамоасини ҳам ўргатган.
Йиллар ўтиб, актриса ўзининг севимли салати рецептини ижтимоий тармоқларда эълон қилди, бироқ суратга олиш пайтида унинг бир оз бошқача вариантини истеъмол қилганини таъкидлади. Лекин асосий таркиби ўша-ўша: булғори, янги бодринг, ялпиз, қизил пиёз, нўхат ва фета пишлоғи.
Мерайя Кэри: бинафшаранг меню
Хонанда Мерайя Кэри соғлом овқатланишга интилади — унинг таомномаси асосан сабзавотлар, мевалар, балиқ ва товуқдан иборат. У углеводлар, нон ва тез тайёрланадиган овқатлардан воз кечган. Айтганча, Мерайянинг севимли таоми пицца, аммо у хамир ўрнига товуқ тўши ёки қовоқча ишлатилган парҳез турини маъқул кўради.
Бироқ Мерайянинг ўзига хос ғалати одатлари ҳам бор. Қўшиқчи баъзида “бинафшаранг таомнома”га амал қилишни ёқтиради. Бунда юлдуз фақат бинафшаранг нарсаларни: бақлажон, қизил карамли салат, қорағат, черника, маймунжон, олхўри, тўқ рангли узум ва бошқаларни хоҳлаганча истеъмол қилади.
Изоҳ (0)