• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг 1-босқичини якунлаш муддати кечиктирилди

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10 октябрга кўчирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, бугунги кунда мазкур лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш бўйича ишлар кўлами якуний босқичга ўтган.

    Гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда WI-FI тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.

    Фото: Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
    “Шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3000 кв/м пиёдалар йўли барпо этилди, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 кв.м) эса табиий гранит тошдан терилди”,  дейилади хабарда.

    Ҳудудни ободонлаштириш ишларини даставвал сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган эди.

    Фото: Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Туман ҳокимлигига кўра, ободонлаштириш ишлари давомида йўлнинг асфалт қопламасини табиий гранит тошга алмаштириш қарори қабул қилингани туфайли лойиҳанинг биринчи босқичини якунлаш муддати октябрь ойининг бошига кўчирилди.

    “Айни пайтда ҳудудда кўкаламзорлаштириш, яъни яшил зоналарни барпо этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда – аллея бўйлаб 30 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

    Шу муносабат билан Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича биринчи босқич ишлари 10-октябрь санасида якунланишини ва шу санадан иккинчи босқич ишларига старт берилишини маълум қиламиз”,  дея қўшимча қилинади хабарда.

    Фото: Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Маълумот учун, ушбу кўчада жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимига фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.

    2024 йилнинг 27 февраль куни Президент бошчилигида Тошкент шаҳрида саноат, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, пойтахт ҳудудида “гастрономик кўча”лар ташкил этиш таклифи илгари сурилган эди. Шундан сўнг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши ҳақида хабарлар эълон қилинди. 

    22 июль куни Миробод тумани ҳокимлиги Telegram каналида мазкур кўчанинг бир қисми барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилгани билдирилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланди. 

    5 августга келиб бунёдкорлик ишлари давомида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналари, декоратив дарахт кўчатларини ўтқазиш, суғориш тизимлари, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар, фотозоналар учун декоратив элементлар ўрнатиш, пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилгани ёзилди. 

    “Дарё” фотомухбири сентябрнинг илк кунларида ушбу кўчада бўлиб, ишларнинг боришини кадрларга муҳрлаган эди.

    04.10.2024, 17:35   Изоҳ (0)   3109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тарас Шевченко#гастрономик#аллея

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Ўзбекистоннинг гастрономик харитаси» лойиҳаси концепцияси тақдимоти ўтказилди

    10.02.2017, 17:13

    Ўзбекистон гастрономик туризм оммабоплиги бўйича рейтинг бешлигига кирди

    18.04.2017, 12:01

    Тошкентда миллий гастрономик туризм маркази очилди

    23.08.2018, 22:50

    Қорақалпоғистонда Халқаро гастрономик фестиваль бошланди

    19.10.2018, 17:01

    Ўзбекистонда Ошхона энциклопедияси ва гастрономик харита тайёрланмоқда

    05.03.2019, 22:04

    Ўзбекистонда Гастрономик туризм ассоциацияси очилди (фото)

    08.08.2019, 05:30

    Тошкентда «Gastro Bazaar—2019» I халқаро гастрономик туризм фестивали бошланди (фото)

    10.08.2019, 10:25

    Тошкент вилоятининг гастрономик харитаси яратилди

    22.10.2019, 23:44

    Самарқандда гастрономик кўча очилди

    17.10.2020, 18:15

    Чернобилдаги рус окоплари, ёзувчи Тарас Шевченконинг «яраланган» ҳайкали. Урушнинг 43-кунидан фоторепортаж

    08.04.2022, 15:20

    Мазали таомлар ўн кунлиги – Тошкентда бошланган Food Fest–2022 гастрономик фестивалининг очилиш маросимидан фотогалерея

    30.07.2022, 13:13

    20 — 22 октябрь кунлари Тошкентда Pepsi Food Fest гастрономик фестивали бўлиб ўтди

    26.10.2023, 12:00

    Фарғонада октябрь-ноябрь ойларида “Фарғона гастрономик фестивали” ўтказилади

    23.06.2024, 17:37

    Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади

    13.07.2024, 17:33

    Тошкентда гастрономик (24/7) кўчалар сони яна биттага ортади

    17.07.2024, 19:30

    Дубай: Asialuxe Travel билан гастрономик ва маданий кашфиётлар

    07.08.2024, 16:30

    Фото: Пойтахтнинг гастрономик кўчага айлантирилаётган энг қиммат мавзеси

    05.09.2024, 11:27
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрлинг Ҳоланд “Реал” ва “Барселона” ўртасида танлов қилди — манба

    Спорт | 12 май, 14:15

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.