Самарқанд шаҳрининг Орзу Маҳмудов кўчаси гастрономик кўча сифатида аҳоли ва сайёҳларга хизмат кўрсата бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра ушбу кўчада жойлашган кафе ва ресторанларда ҳар бир киши дунёнинг турли мамлакатларида тайёрланадиган энг мазали, миллий таомлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Йўл бўйлаб кўплаб гастрономик бутиклар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ўрин олган.
ЎзАнинг қайд этишича, бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу гастрономик кўчани очар экан, Самарқанд куни арафасида бу маскан шаҳар аҳли учун катта туҳфа бўлганини таъкидлаган.
«Бу кўча нафақат овқатланиш ёки харидларни амалга ошириш нуқтаси бўлади, балки турли маданий, кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган масканга айланади», – деган А.Абдуҳакимов.
Мавзуга доир: «Ички туризмга рухсат бор, лекин сайёҳ йўқ». Туроператорлар карантин давридаги фаолияти ва муаммолари ҳақида
Изоҳ (0)