Тошкентнинг Учтепа туманида иш бошлаган Welcome оилавий корхонаси сайёҳларга миллий таомларни пишириш жараёнларини «мастер-класс», яъни маҳорат дарслари кўринишида тақдим қилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, бу ерда хорижлик меҳмонлар миллий ва хориж мусиқа ҳамда қўшиқларини жонли ижрода тинглаш имконига эга. Оилавий корхона ходимлари «Келин салом», «Куёв синаш» каби миллий маросимларни ҳам саҳналаштирилган ҳолда намойиш қилмоқда.
Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитасиАйтиш керакки, бундай гастрономик туризм маркази ҳозирча пойтахтда мавжуд эмас эди. Куни кеча мазкур оилавий корхона ўзининг илк меҳмонларини қабул қилди. Улар Испаниянинг Барселона шаҳридан келган Антонио Аревало ва Гемма Мородир.
Меҳмонлар ушбу марказда бўлиб, миллий қадриятлар, урф- одатлар, қолаверса, миллий ошхона ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш билан бирга палов тайёрлаш жараёнида ҳам бевосита иштирок этди.
Изоҳ (0)