Тошкент шаҳри ҳокимининг “Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори қабул қилинди.
Янги тарифлар тўғрисидаги қарор 12 сентябрь куни халқ депутатлари пойтахт Кенгаши томонидан қабул қилинганди.
Ҳоким қарорига кўра, Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нархлар тасдиқланди:
- тартибга солинадиган базавий нарх ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида — 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал;
- аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал;
- бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал.
Барча нархлар қўшилган қиймат солиғисиз кўрсатилган.
Аввалроқ, тарифларнинг ошишига иссиқлик ва иссиқ сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энергия ресурслари – газ ва электр энергияси нархларининг ошиши таъсир кўрсатгани айтилганди.
Изоҳ (0)