“Ўзгидромет” 29 октябрь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 12-14 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келганди. Ҳафта бошида ҳаво совиши сабаб жамоатчилик пойтахтда иссиқлик таъминотига қачон старт берилишини сўраганди.
Изоҳ (0)