Veolia Energy Таshkent Сергели туманидаги кўчалардан бирида қарийб 1 ой давомида қувур алмаштириш ишлари олиб борилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 30 майга ўтар кечаси 510 метр эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган. Шу муносабат билан Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилади.
Йўл ҳаракати чеклови “Обиҳаёт” кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан “Havas” супермаркетигача бўлади.
Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан 1 ой вақт кетади.
Ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланишингизни сўраймиз. Veolia Energy Таshkent МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун барча имкониятларни ишга солади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги айрим кўчаларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)