Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.

Маълум қилинишича, иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 11 сентябрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Шайхонтоҳур тумани: С-26, С-27, С-28, Ҳувайдо даҳалари.
- Олмазор тумани: Қорақамиш 2/1, талабалар шаҳарчаси, Б-1, Б-2 даҳалари, Ниёзова кўчаси.
Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тикланади (тахминан бугун 23:00 гача).Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чоралар кўрилиши айтилди.
Изоҳ (0)