Тошкент шаҳрида 95 фоиз истеъмолчи оқова сув тизими билан таъминлангани маълум қилинди.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабарига кўра, бу тизимни тўла ҳолда сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш ташкилот зиммасида. Бунда оқова сув иншоотларини соз ҳолатда тасарруф этиш тизим фаолиятининг асоси ҳисобланади.
Ҳар мавсум олдидан иншоотларда олиб бориладиган профилактик тадбирлар юқоридаги мақсадларга қаратилган экани таъкидланди. Айни кунда Бўзсув оқова сув иншоотларда таъмирлаш ишларида технологик созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Оқова сувларни қабул қилиб олишдан тортиб тозаланган сувни очиқ сув ҳавасига қайтариб ташлагунгача бўлган барча технологик жараёнларда ишловчи техникалар яна бир карра кўздан кечирилиб, таъмирталаб ҳолатлар бартараф этилмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йилда 715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етиб боради. Жорий йилда 1 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор марказлашган тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг Францияга ташрифи доирасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви бўйича 340 миллион евролик 3 та лойиҳа келишилди.
Изоҳ (0)