Американинг Fox News телеканали Киевни Россия шаҳри деб атади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан узр сўрашни ва текширув олиб боришни талаб қилди.

Ҳодиса Fox News телеканалининг бутун дунё бўйлаб, жумладан, Киевдаги собордан олиб борилган трансляцияси вақтида юз берди. Эфирда Украина православ черковининг Киевдаги монастирида ўтказилган Пасха маросимлари намойиш этилган. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Патриарх Кирилл иштирок этган Москвадаги тадбир ҳам эфирга узатилган.
Дастлаб, “Пасха ибодати: Киев, Украина” деб тўғри номланган. Бироқ қисқа танаффусдан сўнг экрандаги матн “Пасха ибодати: Киев, Россия” деб ўзгартирилган. Кейинчалик мазкур хато тузатилган. Бироқ Киев Россия шаҳри сифатида тахминан 20 дақиқа акс этган.
Агар бу атайлаб қилинган сиёсий баёнот эмас, балки хато бўлган бўлса, унда кечирим сўралиши ва бу хатони ким қилганини аниқлаш учун тергов ўтказилиши керак, деди Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий.
Пасха байрамлари бошқа провокацияларга сабаб бўлди. Россия президенти Владимир Путин 19 апрель соат 18:00 дан 21 апрель тонги 00:00 гача Пасха сулҳини эълон қилди. Бироқ Украина президенти Владимир Зеленский сулҳга риоя қилинмаганини айтди. Хусусан, Россия ФПВ дронларидан фойдаланишни икки баробар оширгани таъкидланди.
Амалда бу вазият шуни кўрсатадики, ёки Путин армиясини тўлиқ назорат қилолмаяпти, ёки улар урушни тугатиш ниятида эмас, фақат оммавий ахборот воситаларида ўзларига фойдали пиар кераклигини кўрсатмоқда. Яхшиямки, ҳеч бўлмаганда ҳаво ҳужумидан огоҳлантиришлар бўлмади, деган Зеленский.
Изоҳ (0)