Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилояти ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди.
-h5XCwEZc.avif)
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди:
- Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи,
- Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи,
- Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,
- Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи
- яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи,
- Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи.


Шунингдек, вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланди.
Хабарда айтилишича, республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишлар ўтказган. Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, юқоридаги ходимлар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган.
Изоҳ (0)