• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп ва Путин гаплашиб олди. Энди уруш тўхтайдими?

    Кеча, 2025 йил 18 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Украина уруши бўйича муҳим телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат якунида етакчилар Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларини 30 кунга тўхтатишга келишиб олдилар. Бу мулоқот глобал геосиёсий вазиятни кескинлаштираётган можаро фонида амалга оширилди. Трамп ва Путин ўртасидаги ушбу мулоқот нафақат Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар динамикасига, балки халқаро дипломатиянинг кейинги йўналишларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Қуйида шу ҳақда ўқийсиз.

    Музокаралар моҳияти ва асосий муҳокама мавзулари

    Телефон мулоқоти давомида қуйидаги муҳим масалалар кўтарилди:

    Россиянинг урушдаги позицияси – Путин Россиянинг Украина бўйича стратегик мақсадларини таъкидлаб, Киевни ўз ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга ундади.

    Трампнинг сулҳга эришиш таклифи – Трамп Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш йўлида ўз воситачилик ролини таклиф қилди.

    Халқаро муносабатлар ва санкциялар – Россия Ғарб томонидан қўлланаётган санкцияларни юмшатиш масаласини кўтарди, Трамп эса АҚШнинг бу борадаги позициясини ўзгартиришга тайёр эканини билдиргани айтилмоқда.

    Энергетика инфратузилмаси ва гуманитар муаммолар – Мулоқот давомида Россия 30 кун давомида Украинадаги энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатишга тайёрлиги ҳақида сигнал берди.

    Шунингдек, икки давлат раҳбари 19 март куни 175 нафар асир 175 кишига алмаштирилиши ҳамда Украинадаги келишувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ва шу мақсадда Россия ва Америка эксперт гуруҳларини тузишга келишиб олган.

    Picture background
    Фото: cnnturk.com

    30 кунлик сулҳ катта тинчликка қадамми?

    Кремль тарқатган маълумотларга кўра, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Украина бир-бирининг энергетика инфратузилмасига ҳужумларини 30 кунга тўхтатиши ҳақидаги таклифига рози бўлган ва россиялик ҳарбийларга уларни тўхтатишни буюрган.

    Бироқ бу мулоқотдан бир неча соатдан кейин ҳар икки томон бир-бирига учувчисиз дронлар ёрдамида ҳужумга ўтган. Кеча тунда Россия кучлари Украинанинг Суми, Одесса ва Киев шаҳарларига учувчисиз дронлар билан ҳужум қилган. Украина томони эса Россиянинг Краснодар ўлкасидаги нефть омборини нишонга олган.

    Сиёсатшунос Мухтор Назиров “Дарё” билан суҳбатда 30 кунлик энергия ифратузилмаларига зарба бермаслик борасидаги келишув ҳақида ўз фикрларини билдириб, бу муроса кўпроқ Россия томонига фойдали эканлиги учун Путин Трампнинг таклифига рози бўлганини айтди.

    Сулҳ бўйича томонларнинг ёндашувлари бир-биридан кескин фарқ қилади. 30 кун энергетик объектларга зарба бермаслик борасидаги сулҳ, аслида, Украина томонидан биринчи бўлиб илгари сурилган эди. Боиси, Россия ўзининг Shahed дронлари ва баллистик ракеталари ёрдамида Украина шаҳларидаги электр энергия таъминот манбаларига ҳужум қилаётган эди. Ўз навбатида, Украина ҳам дронлар ёрдамида Россиянинг нефть-газ заводларига зарбалар бериб келмоқда эди. Ҳозир Украина томонидан берилаётган зарбалар Россия учун оғриқлироқ. Чунки Россиянинг асосий даромад манбаи нефть-газ ҳисобланади. Россия уруш харажатлари асосан нефть ва газ ҳисобидан қоплайди. Шу сабабли Москва Трампнинг бу шартига рози бўлган, деди у.
    Picture background
    Россиянинг нефть омборларига Украина дронлари ҳужуми
    Фото: vk.com

    Шунингдек, Мухтор Назиров 30 кун давомида энергия инфратузилмаларига зарба бермаслик тўғрисидаги ён бериш, урушни тўхтатишга олиб бормаслигини айтиб ўтди.

    Тинчликка олиб борувчи йўл – фақат Украина ва Россия томоннинг ўзаро учрашувларида муҳокама қилиниши мумкин. Айни вақтда бу ҳақда гап бўлмаяпти.

    Россия элитаси учун Украина урушни ғалаба билан якунлаш ва уни жамиятга намойиш этиш жуда муҳим ҳисобланади. Чунки ҳукуматнинг тақдири айни шу билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Россия ҳудудий даъволардан воз кечмаяпти.

    Украина жамияти ва ҳукумати эса ўз ҳудудларини қайтариб олиш ниятидан қайтмаган. Буни Украинада ўтказилган сўровномаларда кўриш мумкин. Украина аҳолисининг деярли 70 фоизи “уруш Украина ғалабаси билан тугаши керак”, деган фикрида. Жамиятда мана шундай фикр шаклланган вазиятда сиёсатчилар бутун масъулиятни ўз бўйнига олиб, сулҳга рози бўлмаса керак, дея шарҳлади у.

    Россиянинг талаблари

    Икки соат давом этган мулоқот давомида Россия президенти Владимир Путин Трампга Киевга хорижий ҳарбий ёрдам ва разведка маълумотларини беришни тўлиқ тўхтатиш Украинадаги можаронинг янада авж олиб кетмаслиги учун энг муҳим шарт эканини айтган. Шунингдек, у Украина ҳарбий сафарбарликни тўхтатиши кераклигини сўраган.

    Юқоридаги талаблар фақатгина ўт очишни тўхтатиш учун Россия томонидан илгари сурилган дастлабки шартлар ҳисоблади. Бироқ Москванинг шартлари кўпроқ ультиматумга ўхшамоқда.

    Picture background
    Украина қуролли кучлари
    Фото: en.topwar.ru

    Мустақил эксперт С.Пинхасова Россиянинг шартлари унинг ҳарбий устунлиги билан боғлиқ эканлиги билан айтиб, Украинада ҳарбий устунлик бўлмагани учун у қатъий шартларни қўя олмаётганини ёзган.

    “Россиянинг ҳарбий устунлиги яққол кўриниб турибди. Унинг армияси аллақачон 1,5 миллион кишига етди, ва ҳарбий сафарбарлик захираси ошиб бормоқда. Россия армиясининг авиация, артиллерия ва мудофаа саноатидаги устунлиги Украина ва ҳатто Европанинг имкониятларидан анча юқори. Бундан ташқари, Россия иқтисодиёти ва табиий ресурслари узоқ давом этадиган урушни олиб боришга имкон беради, Украина эса тобора беқарор бўлиб бораётган Ғарб ёрдами билан яшаб келмоқда” деб ёзган у.

    Маълумот ўрнида, Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида 28 февраль куни юз берган баҳсдан кейин АҚШ Украинага разведка маълумотлари ва ҳарбий ёрдамни тақдим этишни бир муддатга тўхтатиб қўйди.

    АҚШнинг Украинага разведка маълумотларини тақдим этишни тўхтатиши Украина қуролли кучлари учун Россия қўшинларининг жойлашувини аниқлаш ва уларга қарши самарали ҳаракатларни амалга оширишни қийинлаштирди. Бу ҳолат Россия қўшинларига Курск вилоятидаги бир нечта аҳоли пунктларини эгаллаб олиш имконини берди.

    “Путин Трампни хафа қилмаслик учун минимал шартларда сулҳга рози бўлмоқда. Чунки бу келишув Дональд Трампнинг имижини белгилаб беради. У урушни тўхтатишга ваъда берган. Шунинг учун Россия раҳбари кэча Украина томони рози бўлган айрим шартларга кўнди”, деди Мухтор Назиров.
    Picture background
    Фото: pravda.ru

    Европанинг реакцияси

    Европа Иттифоқи ушбу мулоқотни диққат билан кузатмоқда. Улар бу олиб борилаётган музокараларга қўшилиш учун объектив имкониятларга эга эмас. Агар Трампнинг сулҳ таклифи Россияга ён босувчи деб қабул қилинса, Ғарб давлатлари ичида келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин.

    Мустақил эксперт С.Пинхасова Украина ва унинг Ғарбдаги ҳамкорлари стратегик боши берк кўчага кириб қолганини таъкидлади.

    “Украина ва унинг Ғарбдаги ҳамкорлари стратегик боши берк кўчага кириб қолди. Учинчи йил давом этаётган хатолар ва дипломатиядан бош тортиш бугунги кунда Киевни мураккаб танлов олдида қолдирди: ё Москванинг шартларига рози бўлиш, ё урушни давом эттириб, янада оғир оқибатларга дуч келиш. Тарих эса воқеаларни ўз вақтида тўғри баҳолай олмаганлар устидан қаттиқ ҳукм чиқаради”, деган у.

    Мухтор Назиров эса Европа мамлакатлари сулҳдан кейинги геосиёсий ўзгаришларга тайёргарлик кўраётганини, Агар Россия келажакда ҳудудий амбицияларни қилмасликка кафолат берса ва бунга Европани ишонтира олса, Европа давлатлари Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишини айтди.

    “Назаримда, Европа мамлакатлари бўлажак сулҳдан кейинги геосиёсий ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозир Буюк Британия, Германия ва Франция Европа учун умумий хавфсизлик маконини ташкил қилишга уринмоқда. Улар учун айни дамдаги асосий масала – жамиятни ҳарбий харажатларни оширишга кўндириш бўлиб турибди. Эҳтимолий сулҳдан кейин геосиёсий вазият мутлақо ўзгаради. Европа давлатлари эса бу ўзгаришга тайёргарлик кўрмоқда. Шунинг учун ҳам Европа ўзига Туркияни жалб қилмоқда.

    Трамп ўзининг шартларига Европани кўндирмоқчи. У ҳудуд масаласида ён бериб, Украина муаммосини тўхтатмоқчи. Агар Россия бундан кейин яна ҳудудий амбицияларни қилмасликка кафолат берса ва бунга Европани ишонтира олса, Европа давлатлари ҳам Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Лекин ҳозир бунга аниқлик киритилмаган”, айтиб ўтди Мухтор Назиров.

    Трамп ва Путин ўртасидаги телефон мулоқоти Украина урушининг келажакдаги ривожланиш йўналишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу учрашув Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддиятлар фонида глобал кучлар мувозанатини қандай шакллантириши ҳали номаълум. Украина учун эса бу музокаралар давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги учун янги таҳдид ёки имконият сифатида кўрилиши мумкин. Минтақадаги геосиёсий вазиятни диққат билан кузатиш ва эҳтимолий натижаларни баҳолаш муҳим бўлиб қолмоқда.

    19 март, 14:56   Изоҳ (0)   3356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина уруши#Россия#АҚШ#геосиёсат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.