Асадулла Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси этиб тайинланди.

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ ушбу лавозимга ўтиши муносабати билан у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022—2025 йилларда қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борди.
Қўмита матбуот хизматининг билдиришича, Асадулла Қаюмов “Рақобат тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги қонунлар ҳамда президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилиниши ва такомиллаштирилишига ўз ҳиссасини қўшган.
Асадулла Қаюмов 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Бадриддинов Зиёвиддин ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)