Бадриддинов Зиёвиддин президентнинг тегишли қарори билан Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

Тайинловга қадар у 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги президентнинг 2025 йил 23 мартдаги “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилганди.
Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Бадриддинов Зиёвиддин ўрнига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси этиб Асадулла Қаюмов тайинланди.
Изоҳ (0)