Ўзбекистонда бугун, соат 13:44 да 4 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 305 км жануби-ғарбда. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл. Эпицентр: Нурота тумани, Навоий вилояти.
19 апрель куни Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сезилган эди.
Ўзбекистонда сўнгги ойларда сезилган зилзилалар
14 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 3,8 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг Хўжаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Булоқбоши, Хонобод, Марҳамат, Андижон, Асака туманлари ва Андижон шаҳрида 2-3 баллдан сезилганди. 13 апрель куни Тожикистонда содир бўлган зилзила Фарғона, Наманган, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2-3 баллдан сезилди. Ушбу зилзила оқибатида Тожикистонда уч ёшли бола девор босиб қолишидан ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)