Буюк Британия АҚШдан ядро қуролини ташувчи 12 та F-35А самолётини сотиб олиб, НАТО ядровий миссиясига қўшилишни режалаштирди. Бу ҳақда Британия бош вазири Кир Стармерга таяниб CNN хабар берди.

Вазир 25 июнь куни бўлиб ўтаётган НАТО саммити чоғида альянсни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда.
“Буюк Британия, шубҳасиз, НАТОга содиқ қолади. Альянснинг Британияни хавфсиз сақлашга қўшган ҳиссаси ҳам катта. Аммо ҳаммамиз келажак авлодлар учун Евро-Атлантика ҳудудини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишимиз керак”, деди Стармер.
Бу янгилик АҚШ президенти Дональд Трампнинг НАТО давлатлари мудофаага етарлича маблағ сарфламаётгани ҳақидаги такрорий танқидларидан кейин эълон қилинган.
F-35А, асосан, АҚШда Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқариладиган бешинчи авлод самолёти ҳисобланади. У сайёрадаги энг илғор ва қиммат қирувчи самолётлардан бири.
Ядро қуролини ташиш қобилиятига эга бўлган самолётларни сотиб олиш тўғрисидаги қарор Британиянинг ядровий позициясини мустаҳкамлайди. Мамлакат энди НАТОнинг икки томонлама ядровий миссиясига ҳам қўшилади. Буюк Британияда Ф35 дастури 20 минг иш ўрни яратиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)