Австриянинг Грац шаҳридаги мактабда юз берган отишмада камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин киши жароҳат олди. Жабрланганларнинг баъзилари оғир аҳволда. Бу ҳақда AUF1 телеканали хабар қилмоқда.

10 июнь куни ижтимоий тармоқларда Грац шаҳридаги гимназияда содир бўлган отишма видеоси тарқалди. Тахминларга кўра, видеоёзув воқеа пайтида мактаб биноларидан бирида яширинган ўқувчи томонидан олинган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тахминан эрталаб соат 10 ларда Дреершютценгассе кўчасидаги федерал олий мактаб-гимназиясида ўқ овозлари эшитилган. Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овозлари ўттизга яқин бўлган. Ўқ отган шахс худди шу мактабнинг ўқувчиси бўлиб, унинг исми ҳозирча ошкор қилинмаган. Отишма икки синфда кутилмаганда содир бўлгани учун қурбонлар сони кўп бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган, оғир яраланганлар сони ўн нафар кишидан ошган. Уларнинг айримлари оғир аҳволда касалхоналарга етказилган.
Жиноятнинг сабаби сифатида ўсмирнинг синфдошлари томонидан қилинган таҳқирлашлар учун қасос олиш кўрсатилмоқда. Барча ўқларни отиб бўлгач, у ўзини ўлдирган — унинг жасади ҳожатхоналардан бирида топилган. Мактаб биноси қуршовга олинган, унда полиция ва “Кобра” махсус бўлинмаси ходимлари фаолият юритмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчининг шериги бўлиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.
Маълум бўлишича, ҳужум қилган шахс 22 ёшли собиқ мактаб-гимназия ўқувчиси бўлган. У қонуний асосда қурол — тўппонча ва сочма милтиқ эгаси эди. Жиноятчи асосан ўқувчиларнинг бошига яқин масофадан ўқ узган, ҳалок бўлганлар ва оғир ярадорларнинг кўплиги ҳам шу билан боғлиқ. У иккита синфда ўт очган, улардан бири унинг собиқ синфи эди.

Ҳозиргача расмийлар ўн кишининг вафот этганини тасдиқлади: саккиз нафар мактаб ўқувчиси ва бир нафар катта ёшли киши, шунингдек, ҳужумчининг ўзи.
Таъкидланишича, Грац касалхоналарига атрофдаги аҳоли пунктларидан тиббий бригадалар жалб қилинган. Отишма натижасида олиб келинган жароҳатланганлар сони йигирма кишидан ошади. Улардан камида тўрт нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)