Дания пенсия ёшини 70 ёшгача оширди ва шу тариқа дунёнинг йирик иқтисодиётлари орасида рекорд ўрнатди. Бу ҳақдаги “РИА Новости” хабар берди.

Копенгагендан ташқари, яна 14 та давлат ҳозирда нафақага чиқиш ёшини узайтирмоқда, уларнинг учдан бир қисми фақат аёллар учун ўзгатиради. Кўпчилик мамлакатларда фуқаролар одатда 65 ёшда пенсияга чиқади. Бу аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тааллуқлидир. Аммо баъзи давлатларда пенсия ёши белгиланган муддатдан юқори. Масалан, Австралия, Греция ва Нидерландияда бу кўрсаткич эркаклар ва аёллар учун 67 ёшни ташкил этади.
Швецияда 63 ёш, Словакия ва Францияда эса 64 ёшни ташкил этади. Ҳиндистонда 60 ёшда ҳам пенсияга чиқиш мумкин, аммо бу бандлик соҳаси ва яшаш ҳудудига боғлиқ. Туркияда эркаклар учун 60 ёш ва аёллар учун 58 ёш, Польшада эса 65 ва 60 ёшни ташкил этади.
Даниядан ташқари, G20 ва Европа иттифоқи давлатларининг яна учдан бир қисми ўз фуқаролари учун пенсия ёшини оширмоқда. Бельгия, Германия, Испания, Словенияда ислоҳотлар якунида у 67 ёшгача, Индонезия, Латвия (2025 йил) ва Литвада 65 ёшгача, Хитойда эркаклар учун 63 ёшгача ва касб эгаси бўлган аёллар учун 55 ёшгача, офис ходимлари учун 58 ёшгача ошади.
Шу билан бирга, бир қанча мамлакатлар фақат аёллар учун пенсия ёшини кўтаришга қарор қилган. Шу тариқа ёш бўйича жинслар тенглиги таъминланмоқда. Жумладан, Австрия, Руминия, Хорватия ва Швейцария барча учун пенсияга чиқишни 65 ёшгача оширган.
Қозоғистонда эркаклар учун пенсия ёши 63 ёшни, аёллар учун 61 ёшни ташкил этади. Ўзбекистонда ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.
Изоҳ (0)