• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коммунизмнинг ғалабаси билан якунланган тарих. СССРга Ғарб давлатлари интервенцияси ҳақида

    Россия большевикларига қарши чет давлатларнинг ҳарбий ҳаракатлари 1918—1921 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда Россияда фуқаролар уруши ҳам бўлиб ўтди (1917—1922 йиллар). Антанта ва Тўртлар Иттифоқи мамлакатлари Подшо ҳукуматини сақлаб қолиш ҳамда коммунистик тузум ўрнатилишига қарши чиқишни баҳона қилиб, мамлакат ҳудудига бостириб кирди. «Дарё» Россия тарихига чет эл интервенциялари номи билан кирган 14 та давлат ҳарбий ҳужуми ҳақида ҳикоя қилади.  

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Интервенциянинг бошланиши

    Антанта давлатлари Совет ҳокимиятини тан олмади ва большевикларни Германиянинг тарафдорлари деб ҳисоблади. Англия ҳарбий маҳкамаси 1917 йил 7 декабридаёқ Россияга ҳарбий интервенция имкониятларини муҳокама қилди. 1917 йил 7—10 декабрь кунлари Россия интервенцияси давридаги таъсир доираларини тақсимлаш тўғрисида Англия—Франция келишуви имзоланди.

    Унга кўра, Франция Украина, Қрим ва Бессарабияда, Буюк Британия Кавказда большевикларга қарши кучлар билан ўзаро ҳамкорликка киришиши керак эди. Иттифоқчилар расмий равишда интервенциядан бош тортганларига қарамай, улар ўзларини Украина, казаклар, Финляндия, Сибир ва Кавказ билан алоқаларни қўллаб-қувватлашга масъул, чунки бу яримавтоном минтақалар Россия қудратининг муҳим қисмини ташкил этади деб ҳисобларди.

    Марказий блок интервенцияси

    Германия, Австрия—Венгрия ва Усмонли империяси 1918 йилдаги Брест шартномасидан Украина, Болтиқбўйи давлатлари, Финляндия, Кавказ ва Беларуснинг бир қисмини босиб олишда фойдаланган. Тинчлик битимига зид равишда уларнинг қўшинлари РСФСР доирасида ҳам ҳаракат қилишни давом эттирди. Германиянинг стратегик вазифаси Қора денгизнинг шарқий соҳиллари устидан назорат ўрнатиш эди. 1918 йил 18 апрелда немислар Қримга кирди, 1 майда Таганрогни олди ва 8 майда Ростовни эгаллади. Батайскда немис қўшинлари РСФСР таркибига кирган Кубан-Қора денгиз республикаси кучлари билан тўқнашди (Краснов П. Н. Всевеликое войско Донскоэ // Архив русской революции. Т. 5. — Берлин, 1922).

    1918 йил 30 майда бир неча кун давом этган жанглардан сўнг Батайск немис-казак қўшинлари томонидан олинди. Батайск чегараси бўйлаб демаркация линияси ўрнатилди, аммо 10 июнь куни Қизил Армия Таганрога десант қўшинларини ташлади. 12 июнь куни немислар уларни мағлубиятга учратди ва ўч олиш мақсадида 14 июнь куни Таман яриморолига келиб тушди, аммо кейинчалик улар қизиллар босими остида чекинишга мажбур бўлди.

    1918 йил 25 майда немислар Грузия демократик республикаси расмийларининг розилиги билан Поти шаҳрига кирди ва Грузияни эгаллаб олди. Усмонлилар империяси дастлаб Боку коммунаси томонидан бошқариладиган Бокуга, кейин эса Марказий Каспийга қарши ҳужум бошлади. Боку мудофаасида Британия қўшинлари иштирок этди. 1918 йилнинг 15 сентябрида Боку турклар томонидан босиб олинди. 1918 йил 8 ноябрда улар Порт-Петровский (Махачкала)ни ҳам эгаллаб олди. Германия Россиядаги анти-большевик ҳаракатларга, биринчи навбатда, П.Красновнинг Дон армиясига ёрдам берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Антанта давлатлари интервенцияси

    Антантанинг Россияга интервенцияси бирданига амалга ошмади. Биринчи бўлиб Руминия Совет Россиясига қарши чиқди. 1917 йил 24 декабрда Киевдан келаётган Руминия отряди ва Кишинёв станциясидаги рус аскарлари ўртасида отишма юз берди. Руминияликлар қуролсизлантирилди. 1917 йил 26 декабрда Руминия қўшинлари Прутни кесиб ўтди ва 1918 йилнинг 8 январида Бессарабияда ҳужум бошлади.

    Руминия қўмондонлиги Молдова ҳукумати вакиллик органи Сфатул Церийнинг (ўлка вакиллик органи) таклифига биноан келганини даъво қилди, лекин бу расман рад этилди. 1918 йил 13 январда Руминия қўшинлари Кишинёвни эгаллаб олди ва РСФСР Халқ комиссарлари кенгашининг Руминия билан алоқалари узилди. Руминия қўмондонлиги Сфатул Серийнинг ҳукуматини расман тиклади ва мамлакатда чап кучларга қарши қатағон бошланди. Молдовани Совет ҳокимияти ва Россиянинг бир қисми сифатида сақлаб қолиш тарафдорлари Бендерга чекинди.

    Бу ерда кейинчалик Молдовия республикасини қутқариш учун инқилобий қўмита тузилган. Дунай делтасида, Вилково атрофида Руминия ва Россия кемалари ўртасида жанглар бўлиб ўтди. Бендерни 1918 йил 7 февралда қўлга олгач, Руминия қўшинлари шаҳар ҳимоячиларини қатл этди. Февраль ойида Днестрда Совет армияси ва Руминия қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтди. 1918 йил 5—9 март кунлари Совет—Руминия шартномаси имзоланди.

    Унга кўра, Руминия ўз қўшинларини икки ой ичида Бессарабиядан олиб чиқишга ваъда берди. Бироқ Украинадаги Австрия—Германия ҳужуми шароитида Руминия келишувни бажармади. Бундан ташқари, руминияликлар Белгород-Днестровскийни қўлга олди ва 1918 йил 9 апрелда Руминия Бессарабияни (Молдавия) қўшиб олди.

    1918 йил 5 мартда Англиянинг кичик бир отряди Леон Троцкий ва Мурманск кенгашининг розилиги билан Антанта мулкини немиспараст кучларнинг мумкин бўлган ҳужумидан ҳимоя қилиш учун Мурманскка келиб тушди. 1918 йил 24 майда АҚШнинг «Олимпия» кемаси Мурманск шаҳрига келди. 1918 йил 5 мартда Владивостокда япон вакилларининг ўлдирилишига жавобан бу ерга 500 нафар япон ва 50 нафар британияликдан иборат десант ташланди. Бироқ улар шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлмади — Владивосток Совет ҳокимияти қўлида қолиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чехословакия корпуси фаолияти туфайли 1918 йил май ойида Россияда кенг миқёсли фуқаролар уруши бошланди. Дастлаб Чехословакия аскарлари ўз ташаббуслари билан ҳаракатлар олиб борган бўлса-да, корпус расмий равишда француз қўмондонлигига бўйсунгани сабабли бу ҳаракатни интервенция сифатида кўриб чиқиш мумкин (Какурин Н. Э., Вацетис I. I. Гражданская война. 1918–1921 / Под ред. А. С. Бубнова и др. — СПб.: Полигон, 2002. — 672 с. с. — (Великие противостояния). — 5100 экз. — ИСБН 5–89173–150–9.).

    1918 йил 1–3 июнь кунлари Антанта Олий ҳарбий кенгаши иттифоқчи кучлар томонидан Мурманск ва Архангельскни эгаллашга қарор қилди. Август ойида етти минг аскардан иборат япон ва Америка қўшини Владивостокка олиб келинди. 25 мингдан ортиқ аскардан иборат япон қўшинлари Транс-Сибирни Верхнеудинск ва Шимолий Сахалингача эгаллаб олди.

    17 июль куни Мурманск Совет вакиллари марказий Совет ҳукумати позициясидан фарқли ўлароқ, иттифоқчилар билан уларнинг қўшинларини Мурманскка таклиф қилиш тўғрисида келишув имзолади. Иттифоқчилар бу ерда ҳарбий кучларини 12-15 минг аскаргача кўпайтирди. 1918 йил 2 августда Антанта қўшинлари Архангельскка келиб тушди. Уларнинг кўмаги билан Россиянинг шимолида Н.Чайковский бошчилигида анти-большевик ҳукумати тузилди. 1918 йил 23 августда Мудьюг кўлида босқинчилар томонидан концентрацион лагер ташкил этилди.

    1918 йил 29 июлда Бутунроссия Марказий ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган Ленин шундай деди: «Бизнинг фуқаролик уруши ва ташқи уруш бўлинмас бир бутун қилиб бирлаштирди... Биз ҳозир социалистик инқилобнинг барча устунларини бузиш ва бизни урушга тортиш учун ҳаракат қилаётган Англия—Франция империализми ва Россия буржуа, капиталист қатламига қарши курашмоқдамиз». Интервенция Россиядаги фуқаролар урушини чуқурлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилди ва у Германия ҳамда унинг иттифоқчиларига қарши курашда Антантанинг муваффақиятига ҳисса қўшмади. Аслида, интервенсия Совет ҳокимиятини йўқ қилишга қаратилган эди.

    Марказий блок Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраганидан сўнг Германия, Австрия-Венгрия ва Усмонли империяси ўз қўшинларини эвакуация қилишга мажбур бўлди. 1918 йил декабрь ойида Австрия-Германия қўшинлари тарк этганидан сўнг Франция ва Греция қўшинлари Қора денгиз портларига тушди. Италия ва Сербия кичик қўшин юборди. Кавказортида турклар инглизлар билан алмаштирилиб, улар ҳам Туркистонга кирган. 1918 йил 14 ноябрда Душак станцияси учун қизиллар ва инглиз қўшинлари ўртасида жанг бўлиб ўтди. Станция қизилларга қолди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Узоқ Шарқдаги интервенция

    Шунингдек, интервенция Узоқ Шарқда ҳам давом этди, бу ерда Япония ва АҚШ асосий рол ўйнаган бўлса-да, бошқа Антанта давлатлари, шу жумладан, Хитой ҳам иштирок этди. 1918—1920 йилларда Совет Россияси собиқ Россия империяси ҳудудида шаклланган янги давлатлар — Финляндия, Эстония, Латвия, Литва ва Польша билан уруш олиб борди. Россия империяси ҳудудидаги фуқаролар урушининг ажралмас қисми ҳисобланган ушбу воқеалар интервенция билан боғлиқ.

    Эстония, Латвия ва Литва ўзларини латиш, литвалик ва эстонияликларни ўз ичига олган қизил қўшинлардан ҳимоя қилди. Антантанинг розилиги билан немис қўшинлари Латвияда жанг қилди. Шундай қилиб, интервенцияда тўққизта Антанта давлатлари (Буюк Британия ва у ҳукмронлик қиладиган давлатлар, Франция, АҚШ, Япония, Греция, Италия, Сербия, Хитой, Руминия), немис қўшинлари ва бешта янги давлат (Финляндия, Эстония, Латвия, Литва, Польша) аскарлари қатнашди.

    Украинада 80 мингга яқин, Узоқ Шарқда эса 100 мингдан ортиқ, шимолда, тахминан, 40 минг интервентлар бўлган. Бироқ бу кучлар Москва ва Петроградга фаол ҳужум қилмади. Интервенция иштирокчиларининг ҳар бири ўз мақсадларига эга эди ва шунинг учун ҳаракат қилди. Ривожланаётган қўшни давлатлар Россияда қарам либерал ҳукумат пайдо бўлишига умид қилар эди. Улар Руминиядан Японияга қадар парчаланиб кетган Россия империяси ҳудудининг бир қисмини олишга ҳаракат қилди ва янги давлатлар чегараларни иложи борича шарқ томонга суриб қўймоқчи бўлди.

    Антанта давлатлари учун интервенция у қадар манфаатли бўлмади, аскарлар ва аҳоли урушдан чарчади. 1919 йил март ойида Қизил Армия дивизиясининг зарбалари таъсирида Н.Григорев қўмондонлигидаги француз, юнон қўшинлари ва оқ гвардиячилар Херсон ва Никополни тарк этди ва Березовкада мағлубиятга учради. 1919 йил 8 апрелда қизиллар интервентлар томонидан ташлаб кетилган Одессага кирди.

    Узоқ Шарқдаги жангларда Япония қўшинлари фаол иштирок этди. 1920 йил 5 апрелда Узоқ Шарқдан япон қўшинларини олиб чиқиш бўйича музокаралар чоғида японияликлар Совет қўшинларига ҳужум қилди ва казаклар ёрдамида террорчиликни амалга оширди. Етти мингдан ортиқ одам вафот этди, улар орасида Приморский партизанлари раҳбари С.Лазо ҳам бор эди. 1920 йил 6 апрелда Япония ва РСФСР ўртасидаги тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида Узоқ Шарқ республикаси тузилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Урушнинг тугаши

    1919 йилнинг апрель ойида Франция ва унинг иттифоқчилари Қора денгизнинг шимолий қирғоғидан чиқиб кетди. 1919 йил март ойида инглиз қўшинлари Туркистондан эвакуация қилишга қарор қилинди. Август ойида инглизлар ва уларнинг иттифоқчилари Кавказорти ва Ўрта Осиёни, 1919 йил 12 октябргача эса шимолни тарк этди. Интервенцион қўшинлар Россиянинг Европа қисмидан олиб чиқилгандан сўнг Антанта давлатлари оқ армияни қўллаб-қувватлашда давом этди.

    1918 йил октябридан 1919 йил октябригача биргина Буюк Британиянинг ўзи оқларга 100 минг тонна қурол, ускуна ва кийим-кечаклар етказиб берилди. 1919 йилнинг иккинчи ярмида Деникин 250 мингдан ортиқ милтиқ, 200 та қурол, 30 та танк ва ҳоказоларни қабул қилди (Кирмел Н.С., 2008, с. 45, 213.).

    АҚШ фақат 1920 йилга келиб Узоқ Шарқни тарк этди. Япония узоқ вақт давомида Узоқ Шарқдаги бошқарувни ўзида сақлаб қолишга ҳаракат қилди, аммо бу АҚШ сиёсатига зид эди. 1920 йил 15 июлга қадар Япония қўшинларини Россия Узоқ Шарқидан эвакуация қилиш тўғрисида келишувга эришилди, аммо унинг бажарилиши японлар томонидан кечиктирилди. 1922 йилда АҚШнинг босими остида Япония ўз қўшинларини Россия Узоқ Шарқидан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди (Статя на портале Polit.ru «Они… представляюця населению в роли завоевателей»). Бироқ Япония Шимолий Сахалинни Россияга фақат 1925 йилга келибгина қайтариб берди.

    Урушда советлар ғалабасини таъминлаган асосий омилларидан бири уларнинг халқ орасида ватан ҳимоясига отланиши кераклиги ҳақидаги самарали тарғиботлари бўлди. Бутун халқ мамлакат эрки йўлида курашди. Интервентларнинг мағлубиятига эса уларнинг ҳар бири урушга ўз манфаатлари йўлида киргани, шахсий бойиш истаги ва большевикларга қарши чинакам якдиллик билан курашилмагани сабаб бўлди. Чет эл интервенциялари ва фуқаролар уруши коммунизмнинг ғалабаси билан якунланди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    15.08.2020, 13:10   Изоҳ (0)   52783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь президенти стипендияси лауреатлари оммавий равишда мукофотлардан воз кечди

    15.08.2020, 12:53

    Александр Лукашенко Беларусга қарши тажовузлар бошланганини айтди

    15.08.2020, 08:06

    Тожикистон аҳолисининг 2023 йилга бориб 10 миллион кишидан ошиши прогноз қилинди

    15.08.2020, 07:38

    ЖССТ COVID-19’га қарши курашни давом эттириш учун камида 100 млрд доллар кераклигини маълум қилди

    15.08.2020, 07:17

    Дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 21 миллиондан ошди

    15.08.2020, 02:34

    Тилладан ясалган мотоцикл, кўкариб кетган оёқлар, намойишга чиққан шифокорлар. 14 август суратлари

    15.08.2020, 00:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.