Асилбек Ашуров 22 август куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ундан аввал Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шароф Рашидов туманига 2019 йил 26 октябридан буён ҳокимлик қилиб келган Маҳмуд Холбўтаев 2025 йил июль ойи бошларида 10 минг доллар пора олаётганда ДХХ ходимлари томонидан ушланганди.
Изоҳ (0)