• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Болалигимизни эслатувчи фильм қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    Ҳаммамиз болалигимизда севиб томоша қилган “Уйда ёлғиз”, “Стюарт Литтл” ҳамда “Уддабурон болалар” каби фильмларда бош қаҳрамонларни гавдалантирган актёрлар бугун қандай кўринишда эканлиги кўпчиликка қизиқ.

    Маколей Калкин — “Уйда ёлғиз”

    1990 йилда “Уйда ёлғиз” фильми экран юзини кўради. Картина ижодкорлари фильмнинг бошқа янги рождество фильмларидан кўпроқ муваффақият қозонишини кутмаган эди, лекин тез фурсатда ҳит даражасига кўтарилди. Бош рол ижрочиси Маколей юлдузга айланди ва шундан сўнг, “Менинг қизим”, “Бойвачча Рич” фильмларида ҳам роллар ижро этган. Калкинда Голливудда катта марраларни забт этиш имконияти бор эди. Аммо отаси Маколейнинг гонорар суммасини ошириб юборгани туфайли фильмларга таклиф камайган. Натижада ёш актёр фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлган. Калкин нотўғри қарорлар орқали қийин йўлни босиб ўтди, аммо ҳозир унда ҳаммаси яхши. Маколей Бренда Сонг исмли қизга уйланган ва икки нафар фарзанднинг отасидир.

    Анжелика Хьюстон — “Адамслар оиласи”

    Анжелика Хьюстоннинг фаолияти 1991 йилда тасвирга олинган “Адамслар оиласи” фильми билан узвий боғлиқ. Картина унга катта шон-шуҳрат келтирган, гарчи у карьерасини фильм премьерасидан 25 йил олдин бошлаган бўлса ҳам. Кўпчилик Анжеликани “Жодугарлар”, “Абадий севги ҳикояси” фильмлари билан ҳам яхши танийди. Шунингдек, у 2019 йилда “Жон Уик” фильмининг учинчи қисмида ҳам суратга тушди.

    Жонатан Липниски — “Стюарт Литтл”

    “Стюарт Литтл” фильми гапирадиган сичқончани асраб олган кичик оила ҳақида ҳикоя қилади. Ёлғиз фарзанд Жорж укаси бўлишини орзу қилган, лекин асраб олинган “ука” сичқон бўлиб чиқиши билан унинг орзулари пучга чиқади. Аввалига Жорж Стюартни ёқтирмайди, лекин вақт ўтиши билан уларнинг алоқалари яхшиланади.

    Фильмда бош ролларни Жонатан Липниски, Жина Дэвис ва Хью Лори ижро этган, Стюарт эса Майкл Жей Фокс томонидан ижро этилган. Жонатан кинокартина суратга олинган пайтда тахминан 8 ёшда бўлган. Ҳозир эса 33 ёшда. 2000 йилларда у фаолиятида бир оз танаффус қилади. Қайтиш эса олдингиси каби муваффақиятли чиқмайди.

    Гленн Клоуз — “101 та долматин”

    Гленн Клоуз ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида ҳар хил жанрдаги фильмларда суратга тушишга муваффақ бўлган. Лекин ўзини болалар ижодида топди, десак адашмаган бўламиз. Улар орасида ҳаммамиз севиб томоша қилган “Капитан крюк”, “101 та долматин” каби мультфильмлар бор. Гленн “101 та долматин” мултифильмида ёвуз қаҳрамон Круэлла де Вилл ролини ижро этган. Орадан 25 йил ўтиб, Гленн Круэлла де Вилл образини “Круэллла” фильмида ҳам маҳорат билан ижро этди.

    Дерил Сабара ва Алекса Вега — “Уддабурон болалар”

    2000 йилларнинг бошида “Уддабурон боллар” трилогияси экранга чиқарилган. Унда бош ролларни Дерил Сабара ва Алекса Вега ижро этган. Улар доимий равишда турли оғир жиноий ишларга аралашиб қолган ва ўз ҳаракатлари билан кўп инсонларни қутқарган ака-сингил ролини гавдалантирган. Дерил ва Алекса ҳали ҳам фильм ва сериалларда рол ўйнашда давом этмоқда, аммо узоқ йиллардан бери 2000 йилларнинг бошидаги каби катта ролларга чақирилмаяпти.

    Дэниел Редклифф, Эмма Уотсон ва Руперт Гринт — “Гарри Поттер”

    Бош рол ижрочиларини танлаш учун фильм ижодкорлари бир ҳафта ичида минглаб болаларни кастингдан ўтказишга тўғри келган. Натижада Дэниел, Эмма ва Руперт танлаб олинган. Фильм режиссёри Крис Коламбус тасодифан “Девид Копперфилд” фильмини томоша қилаётганда Девид ролини ўйнаган ёш йигитчани пайқаб қолади. Суратга олиш жараёни бир неча йилни ташкил этгани учун Дэниелнинг ота-онасини кўндириш ҳам осон кечмаган.

    “Гарри Поттер” фильмидан сўнг, Дэниел ўз образидан узоқлашиб, “Преториядан қочиш”, “Мутлақ куч”, “Жунгли”, “Хавфли топшириқ”, ва бошқа кинокартиналарда кутилмаган ва ғайриоддий ролларни ўйнади. Лекин ҳозиргача ҳеч бири “Гарри Поттер”дан ўзиб кетган эмас.

    Эмма янги фильмларда унчалик ҳам кўп рол ижро этавермайди, лекин унинг ҳам ижросида бир нечта салмоқли картиналар бор: “Мерлин билан 7 кун ва тун”, “Соҳибжамол ва махлуқ”, “Сфера”, “Кичик аёллар” шулар жумласидан.

    Руперт Гринт узоқ вақт давомида кинода ўзини топа олмади, аммо энди у ўз йўналишини телесериалда танлаган кўринади.

    30.11.2023, 17:38   Изоҳ (0)   87037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    20 йилдан сўнг: «Уддабурон болалар» фильмининг бош қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12.10.2022, 16:51

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин иккинчи марта ота бўлди

    22.03.2023, 13:40

    Дэниел Редклифф “Гарри Поттер” сёмкасидаги бахтсиз ҳодиса туфайли фалажланиб қолган дублёри ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

    26.10.2023, 16:28

    “Кул, бахтли бўл! Ким билади, эрта келадими, йўқми?”. “Ўткинчи дунё” ҳинд фильми суратга олинганига 20 йил тўлди (фото, видео)

    30.11.2023, 12:45

    Режиссёр Жеймс Кемерон “Аватар” фильмининг 3-қисми қачон экранга чиқишини маълум қилди 

    28.11.2023, 15:35

    Таниқли актёр Адиз Ражабов оғир жудоликка учради

    28.11.2023, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.