• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тарвуз ейиш ортидан: Тошкентда 4 ёшли бола шифохонада вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда 16 август куни 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли боланинг вафот этганига доир хабарлар тарқалди. Унда марҳумнинг отаси фарзандига шифокорлар бееътибор бўлганини билдирган.

    Кадр: Ижтимоий тармоқлар

    Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, 15 август куни соат 08:30 да 2021 йилда туғилган З.А. ота-онаси томонидан 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасига кетма-кет қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, ҳолсизлик ва қорин оғриғи шикоятлари билан олиб келинган. Беморнинг онасидан шу заҳоти эпидемиологик анамнез йиғилган.

    Маълум бўлишича, оиланинг 3 нафар фарзандида уйда тарвуз истеъмол қилгандан сўнг кетма-кет қайт қилиш, ич кетиш, тана ҳарорати кўтарилиши белгилари кузатилган. Учала бемор юқорида номи келтирилган шифохонага ётқизилган.

    Айнан З.А.да кетма-кет қайт қилиш, ичининг суюқ кетиши ва тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши ҳамда қорин оғриғи кузатилган. Унга “Ўткир ичак инфекцияси, гастроэнтероколит тури. Асорати: токсикоз-эксикоз 1-2 даража” ташхиси қўйилган.

    Бола шифохонага келтирилиши билан умумий ва биохимик қон, нажас ва сийдик умумий таҳлиллари қилинган. Бактериологик экма олинган ва қорин бўшлиғи ултратовуш текширувидан ўтказилган. Сувсизланиш (тана ҳарорати баландлиги, кетма-кет қайт қилиш аломатлари)ни инобатга олган ҳолда, даволаш режаси тузилган. Шу асосда сувсизланишни бартараф этиш учун томир ичига суюқлик юбориш муолажаси ўтказилган ва антибиотик (этиотроп) терапия бошлаб юборилган.

    Ана шу саъй-ҳаракат натижасида 1 сутка давомида бола тана ҳарорати 37,7 даражада бўлган, ич кетиш камайган, қайт қилиш ва кўнгил айниш белгилари эса сақланиб қолган. Бола даволовчи бўлим шифокори назоратида бўлиб, тиббиёт ходимлари томонидан консилиум ўтказилган ҳамда қўшимча даволаш режаси белгиланган.

    Бемор соат 20:40 ва 23:00 да навбатчи шифокор томонидан кўрилган. Кўрик вақтида қусиш 4-5 марта давом этгани ва тана ҳарорати 37,7 бўлгани, сувсизланиш белгиси сақлангани кузатилган. Сувсизланиш кучайишининг олдини олиш учун томир ичига суюқлик ва қусишга қарши дори воситаси юборилган.

    Онаси тунги соат 01:50 да навбатчи ҳамширага болани кўрсатган. Ҳамшира бемор аҳволини кўриши билан уни реанимация бўлимига ўтказган. Бу ерда 40 дақиқа давомида реанимация шифокори, навбатчи шифокор ва тиббиёт ходимлари томонидан реанимацион тадбирлар бажарилган.

    Юқори нафас йўли электрооцос ёрдамида тозаланган (электрооцос ишлаши учун, яъни манфий босим ҳосил қилиш учун электрооцос аппарати ичига 1-2 литр сув қуйилади), амбу ёрдамида нафас берилган, билвосита юрак ёпиқ массажи ўтказилган, керакли шошилинч тез ёрдам дори воситалари юборилган.

    Кўрилган тезкор реанимацион тадбирларга қарамай, болада соат 02:30 да биологик ўлим қайд этилган. Ташхис: “Ўткир юқумли ичак касаллиги, гастроэнтероколит тури. Аспирасион синдром”.

    Бола Республика суд-тиббий экспертизасига юборилди ва ушбу муассасанинг дастлабки ташхиси маълум қилинди: “Ўпка-юрак етишмовчилигининг бошқа турлари, А09 ичак инфекцияси билан боғлиқ, деб тахмин қилинган диарея ва гастроэнтерит”.

    Ҳозирги вақтда унинг ўлими бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув олиб борилмоқда. Мазкур текширув ва Республика суд-тиббий экспертизасининг якуний хулосасидан сўнг боланинг ўлими юзасидан якуний маълумот берилади.

    22 август, 15:55   Изоҳ (0)   1417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасида қўшма баёнот имзоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:27

    Ўзбекистонда ишчи кучига энг кўп талаб билдирган соҳалар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:13

    АПЛ клублари ёзги трансфер ойнаси вақтида рекорд даражадаги сумма сарфлади

    Спорт | 22 август, 18:10

    Навоийда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:06

    Россия Украинанинг яна 3 та қишлоғини эгаллаганини даъво қилди

    Дунё | 22 август, 17:50

    Саратонга қарши олмос: олимлар метастазни аниқлашнинг хавфсиз усулини кашф этди

    Лайфстайл | 22 август, 17:30

    Туркия портларида кемалардан Исроил билан алоқаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат сўралмоқда — манбалар

    Дунё | 22 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.