Ижтимоий тармоқларда йигит ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаб олгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 23 июнь куни тахминан соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида, 22 ёшли М.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатига 25 ёшли Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган.
Бироқ М.Ш. фуқаро Д.А га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш. га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.
Изоҳ (0)