Бу жойлар, манзаралар гўё болалигимиздаги эртаклардан, ҳикоялардан чиққандек, борлигига ишониш қийин, лекин улар мавжуд! Хўш, эртаклар оламига шўнғиймизми?
Мон Сен-Мишел қалъаси, Франция

Мон Сен-Мишел қалъаси Франциянинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, ўзининг ғайриоддийлиги ва том маънода эртакнамо кўриниши билан ҳайратга солади! Ахир, сув гирдобидан чиқиб турган қоядаги монастир ҳайратланарли кўринмаслиги мумкин эмас.
Нойшванштейн қалъаси, Германия

Нойшванштейн Алп тоғларининг хазинаси ва дунёдаги энг таниқли қалъадир. Бу қалъага бир қарашда кимдир бу ерда ўз ўйинчоғини унутиб қолдиргандек туюлади — тўқ яшил арчалар фонида сузиб юрган фил суяги рангидаги Нойшванштайн миноралари шунчалик ғайритабиий кўринади.
Вистерия туннели

Ушбу туннел Япониянинг Кавати Фудзи гуллар боғида жойлашган. Унда бўлганингизда, ҳақиқий нореал муҳитга тушиб қоласиз! Йилнинг турли фаслларида ва ёруғликка қараб турли рангларга бўялади.
Денксиа ландшафти

Бутун дунёдан сайёҳлар Хитойнинг Гансу провинциясига ғаройиб манзарани томоша қилиш учун келишади. Бу ердаги асосий диққатга сазовор жой “Денксия ландшафти” деб номланган ноёб тоғли ҳудуддир.
Ирландиядаги қоронғи хиёбон

Шимолий Ирландиянинг Антрим округидаги Армой қишлоғи яқинида қарийб 300 ёшли ушбу гўзал бук дарахтлари ўсади. Бир-бирига чамбарчас боғланган бук шохлари туфайли маҳаллий аҳоли ёғоч туннелга “Қоронғи тўсиқлар” (Dark Hedges) деб ном берди.
Ҳалонг кўрфази

Ҳалонг кўрфази Вьетнамдаги энг машҳур жойлардан бири. Манзаралар ҳайратга солади ва содир бўлаётган воқеаларнинг нореаллиги ҳақида таассурот қолдиради.
Гленфиннан Виадук, Шотландия

Шотландиядаги темирйўл кўприги Буюк Британиядан ташқарида ҳам машҳур. Сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги китоблар ва фильмларни севувчилар учун бу виадук биринчи навбатда Ҳогwарц Эхпресс билан боғлиқ. Ахир, “Гарри Поттер ва махфий ҳужра” фильмидаги машҳур поезд айнан шу ердан ўтган.
Бату ғорлари, Малайзия

Бату ғорлари минглаб ҳиндуларнинг зиёратгоҳидир. Мажмуа ибодатхоналарга айлантирилган бир нечта ғор залларидан иборат. Бош ибодатхона ғорига (Temple Cave) ҳар бир зиёратчи кўтарилиши керак бўлган 272 та поғонадан иборат машҳур зинапоя олиб боради. Баъзилар буни тиззалаб ёки эмаклаб бажаради.
Василий Блаженний собори, Россия

Қизил майдондаги турли рангларга бўялган ибодатхона худди эртакнамо саройдек таассурот қолдиради, айнан шу ибодатхона сурати учун Қизил майдонга юз минглаб сайёҳлар келишади.
Гигант кристаллар ғори

Мўжизаларга тўла ерости дунёси! Кристаллар ғори (Cuyeva de los Cristales) деб аталувчи бу ажойиб ғорлар Мексика чўлида 300 метр чуқурликда жойлашган. Бу ҳосилалар табиат томонидан бир неча миллион йиллар давомида яратилган.
Колмар, Франция

Колмар — Элзаснинг гўзал шаҳри бўлиб, ажойиб сақланиб қолган қадимий маҳаллалари сизни ўрта асрларга олиб киради. Шаҳарда ўрта асрлар ва Уйғониш даврида қурилган жуда кўп ажойиб гўзал бинолар мавжуд.
Памуккале, Туркия

Шаршара ўзининг гўзал оқ ёнбағирлари билан машҳур бўлиб, Туркиянинг геологик мўжизаларидан биридир. Кўп асрлар давомида тоғдан отилиб чиққан термал булоқлар турли чуқурликдаги сув ҳавзаларига эга бўлган гўзал террасаларни ҳосил қилган.
Версал саройи, Франция

Версал — бу ном бутун дунёда бир монарх буйруғи билан қурилган энг муҳим ва муҳташам сарой ҳақидаги тасаввур билан боғлиқ. Бу гўзал боғлар ва ички безакларга эга бўлган энг машҳур сарой-боғ мажмуасидир.
Тож Маҳал, Ҳиндистон

Тож Маҳалдан ҳам афсонавийроқ нима бўлиши мумкин. Бу Шарқ эртаклари тилга олинганда юзага келадиган биринчи ассоциациядир.
Ангкор Ват, Камбоджа

Ангкор Ват — бу Камбоджага келадиган барча сайёҳларнинг 99,9 фоизининг асосий мақсадига кирувчи локациядир. Сайёрадаги энг йирик ибодатхона мажмуаси ва инсоният тарихидаги энг гўзал ижод намуналаридан бири.
Паро лакҳанг ибодатхонаси, Бутан

Паро лакҳанг, шунингдек, йўлбарс уяси сифатида ҳам танилган, Бутандаги Паро водийси тепасидаги қояда жойлашган машҳур буддист монастиридир. Кўпинча булутлар ва туманлар ичида бўлиб, унутилмас, сирли таассуротлар қолдиради.
Пелеш қалъаси, Руминия
-SM69eMI2.avif)
Ҳашаматли Пелеш қалъаси Синай шаҳри яқинидаги шу номдаги тоғ дарёси қирғоғида жойлашган. Қалъа худди эртак саҳифаларидан чиққандек сеҳрли кўринади, умумий сирли муҳитни эса қушларнинг сайраши ва дарахт баргларининг шитирлаши билан қалин ўрмон тўлдиради.
Чжанжиажиэ боғи, Хитой

Хитойнинг Чжанжиажиэ боғи узоқ вақтдан бери сайёҳлар орасида машҳурликка эришган. Айнан шу ерда, Жеймс Кемеронни “Аватар” фильмида “учар тоғлар”ни яратишга илҳомлантирган Улинъюан қоялари орасида Тянмен тоғи ва унда афсонавий Осмон дарвозаси ғори жойлашган.
Петра, Иордания

Ўнлаб фильмларда суратга тушган, қояда ўйилган машҳур Пётр ибодатхонаси. Бундан сирлироқ нима бўлиши мумкин?
Баобаблар хиёбони, Мадагаскар

Баобаб хиёбони ғарбий Мадагаскарнинг Менабе минтақасидаги Морондава ва Белонъи Сирибиҳина ўртасидаги тупроқ йўлда жойлашган. Ажойиб манзара бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади, бу эса уни минтақадаги энг кўп ташриф буюриладиган жойлардан бирига айлантиради.
Изоҳ (0)