• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қуролсизланиш конференциясидаги «ракета-пайров», «кўклам ишлари баҳона мактаблар ёпилмасин», Тошкентга Андижондаги каби парклар керак! Ўзбек матбуоти 26 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 26 апрель, сешанба

    «Ўзбекистон Олий судининг собиқ прокурори Бадриддинов прокуратурада ва Фарғонада ишлаган вақтида синфий душман манфаатига хизмат қилганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Ижтимоий Шўро Жумҳурияти Жиноят қонунлари мажмуасининг 63-моддаси билан айбланади», — деб бошланади «Қизил Ўзбекистон»да босилган «Бадриддиновга суд бошланади» сарлавҳали хабар. Унда таъкидланишича, «Бадриддинов пролетариат диктатурасининг обрўли суд аппаратини яна кучайтириш ўрнига синфий душманнинг тескари ҳаракатларини ва сирларини ошкора қилган ишчи-деҳқон мухбирлари ва деворий газеталарини таъқиб қилиш билан машғул бўлди. Бадриддинов ўзининг бутун ишларини бой ва муштумзўрларни ҳимоя қилиш асосида олиб борди ва қуритилган ‘қосимовчилик’ мафкурасини сақлаб келди». Прокурор Бадриддинов иши — Ўзбекистон Олий суди собиқ раиси Саъдулла Қосимовга қарши уюштирилган ва унинг қатл этилиши билан тугаган «қосимовчилик»нинг давоми эди, унга «бадриддиновчилик» деб зўраки ном берилгани ҳам шундан.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Қолган мавзулар — одатдагидек, аммо зиддиятлар ҳам йўқ эмас. Масалан, «Ёш ленинчи» газетаси Жиззахда кўплаб ўқувчилар колхоз ва совхозларга ёрдам бераётганини олқишлаб, «Ёрдамингизни яна ҳам кучайтиринг» деб уларни олға бошлаган. Таъкидланишича, ўқувчилар 140 гектар парникни тайёрлаган, 2 тонна чигитни тозалаган. «Бундан ташқари, совхоз, колхознинг маданий оқартиш ишларини йўлга қўйиб, совхозда қизил чойхона ташкил қилиб қайтдилар. Колхоз, совхоз ишчилари ўқувчиларга раҳмат дедилар. Бу комсомол ўқувчиларининг ишидаги зарбдорчиликларни бошқа мактаб ўқувчилари ҳам қилиши керак», — дейилади хабарда.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Айни вақтда, «Қизил Ўзбекистон» газетасида «Наркомпрос қулоғига» рукни остида Пискент туманида баҳорги экин-тикин ишлари баҳона мактаблар ёпиб қўйилаётгани қораланган. «Пискент раён ташкилотлари ёппасига саводсизликни битириш ҳақидаги партия, ҳукумат қарорларини очиқдан-очиқ бузмоқдаларким, кўклам экин кампанияси бошланиши билан қишлоқлардаги саводсизликни битириш ва ижтимоий тарбия мактаблари ‘кўклам ишига зарба беради’, деган кайфият билан ёпиб қўяётирлар. Раёнга қарашли Намуна қишлоқ шўросидаги уч синфлик ижтимоий тарбия мактаби ҳам саводсизликни битириш курсларини акт тузиб, ёпиб қўйдилар. Ўқиш 10 июнда тамом бўлиши керак, бунга эътибор қилмайдилар... Саводсизликни битиришга тўсуқчилик қилувчи оппортунистларга аямай чора кўриш керак. Наркомпрос юқоридаги ҳолларга чек қўйсин», — дейилади «Қош қўяман деб кўз чиқардилар» сарлавҳали хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    У ёки бу шахсларга чора кўриш зарурлиги ҳақидаги хабарлар фақат юқоридаги ахборот билан чекланмаган. Масалан, Зангиотада 100 гектар бедазорга «294 ишчи ҳайвон» қўйиб юборилган. Шу боис «Ёш ленинчи» мухбири раён раҳбарлик ташкилотларидан «бундай ярамас аҳволлар»га йўл қўйиб, «бедаларни нобуд қилган»ларга «қатъий ва кескин чора кўриш»ни сўраган.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Совет мамлакатининг асосий икки байрамидан бири — 1 майга ҳеч қанча фурсат қолмади. Бундай «улуғ кунлар» арафаси турли объектларни фойдаланишга топшириш — эскитдан қолган анъана. Аммо, бу анъананинг ўша замонлардан бери ўзгармай келаётган бир жиҳати борки, у ҳам бўлса объектни ҳеч қачон айтилган байрамгача тўлиқ битказиб бўлмайди.

    «Шаҳар шўроси шаҳар пролетариатининг соғлом яшовининг асосий манбаи бўлган ёзги дам олиш жойларини, истироҳат боғчаларини кенгайтириш... ишларини аҳамиятдан пастдан қолдирган... ‘Форобий’ паркини ва Баландмасжиддаги истироҳат боғчасини ёзга тайёрлаш, уни кенгайтириш иши жуда бўш борадир», — дейилади «Ёш ленинчи»нинг «Маданий дам олиш жойлари 1 май кунигача тамом тайёрланиши керак. Парк қурилиши шатакка» сарлавҳали материалида.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»да эса тахминан шу мавзуда Андижондан хушхабар бор. «Андижон Ўрта Осиёда биринчи ва Икромов номидаги маданият ва истироҳат боғининг биринчи навбатдаги қисмини қуриб битирди. 16 ҳектар ерда 122 хил бино солинди. Буларнинг бири — доимий қишлоқ хўжалиги виставкаси, 10 павильон, 400 кишилик болалар шаҳарчаси, спорт майдони, юзуш станцияси, ҳовузлар, цирк, ҳар хил ўйинлар, култбазанинг бир кунлик дам олиш уйи, мусофирхона, чойхона ва бошқалар. Шу боғ 1 май куни тантанали равишда очилиб, социализм қурилиш программасини амалга ошириш учун курашувга, Шўро Иттифоқининг пахта мустақиллиги учун ва меҳнаткашларнинг маданий даражасини кўтариш учун курашувга қўшилади», — дейилади «Андижон маданият ва истироҳат боғи тайёр» сарлавҳаси билан босилган хатда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Женевада қуролсизланиш бўйича конференция ҳамон давом этмоқда. «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, конференция якунлари бўйича қабул қилинажак асосий ҳужжатнинг учинчи банди муҳокамаси вақтида Англия ва Франция келишолмай қолган. Хабар жуда расмий, улар айнан нимани келиша олмаганини тушуниш қийин, аммо Руминия вакили уларни муросага чақиришга урингани қизиқ: «Руминия делегати Титулеску чиқиб, муроса руҳида таклиф киргизди. Бу киши эълон қилган лойиҳада ҳеч қандай директив бўлмай, иккала бошқа-бошқа нуқтаи назар бир-бирига қўшилгандир. Титулеску лойиҳаси мажлисдаги бутун халқни қаттиқ кулдирди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Конференция вақтида Англия ва Франция айнан нима масала(лар)да келиша олмаган? Ўзбекистонлик муштарийлар бу икки давлат ўртасидаги камида бир зиддиятли масаланинг инсоний тилдаги баёни билан орадан 30 йил ўтиб ташкил этилган навбатдаги қуролсизланиш конференцияси якунлари бўйича ўқилган нутқ баҳона билиб олади.

    60 йил аввал. 26 апрель, пайшанба

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сони тўлиқ янги сайланган олтинчи чақириқ СССР Олий Советининг биринчи сессияси тафсилотларига бағишланган. Муқованинг ярмидан кўпи Олий Совет Президиумини сайлаш тўғрисидаги қарор (шу қарор билан чинозлик механизатор Турсуной Охунова ҳам СССР олий раҳбарияти таркибидан ўрин олган) ва Президиумнинг раиси ва унинг янги ўринбосарлари, Президиум аъзолари портретлари билан тўла.

    <a href=Семён Будённий (юқоридан иккинчи) ва Расул Ҳамзатов (пастдан биринчи) орасидаги Турсуной Охунова." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Семён Будённий (юқоридан иккинчи) ва Расул Ҳамзатов (пастдан биринчи) орасидаги Турсуной Охунова.
    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    СССР ҳукумати раҳбари Никита Хрушчёв 24 апрель куни янги сайланган парламент олдида ўз ваколатларини топширган. Эртасига, 25 апрель куни эса, Хрушчёв СССРнинг янги тузилган ҳукумати раҳбари сифатида тасдиқланган, чунки, депутат ўртоқ Подгорний таъкидлаганидек, «шак-шубҳа йўқки, ҳамма депутатлар совет халқининг хоҳиш-иродасини ифодалаб, Совет ҳукумати бошлиғи Никита Сергеевич Хрушчёвга ишонч билдирадилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Дарвоқе, СССР ҳукумати таркибидан Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Раҳмонқул Қурбонов ҳам ўрин олган (чунки СССРнинг ўша вақтда ҳали амалда бўлган Конституцияси 70-моддасига мувофиқ, иттифоқчи республикалар ҳукумат раҳбарлари лавозимлари бўйича СССР Министрлар Совети таркибига киради).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Конституция дегандек — эски-янги ҳукумат раҳбари ишни СССРнинг янги Конституциясини қабул қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқдан бошлаган. Унинг айтишича, 1936 йилги СССР Конституциясининг «асосий қоидалари эскириб қолди ва чорак аср мобайнида жамиятнинг ҳаётида рўй берган ўзгаришларни акс эттирмайди, жамиятнинг ҳозирги ҳолатига тўғри келмайди», унда «Совет Иттифоқи ташқи сиёсатининг принциплари белгилаб берилмаган». Тўғри, Конституцияга тузатиш ва ўзгартишлар киритиш йўли билан унинг умрини узайтириш мумкин, аммо «бу тузатишлар эски бинонинг уёғ-буёғини тузатишдек бир гап бўлур эди».

    Никита Хрушчёвнинг тушунтиришича, «янги Конституция умумхалқ социалистик давлати Конституцияси, қурилаётган коммунизм Конституцияси бўлмоғи керак. Бу Конституция мамлакат ҳаётининг янги тарихий даврига муносиб бўлмоғи лозим» (маълумот учун, Хрушчёв орадан икки йил ўтиб, 1964 йил октябридан ҳокимиятдан четлатилади, 1971 йили вафот этади, СССРнинг янги Конституцияси эса 1977 йилга келибгина қабул қилинади).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Олий Советдан келган яна бир муҳим янгилик — қуролсизланиш бўйича Женева музокаралари тўғрисида СССР ташқи ишлар вазири, депутат Андрей Громиконинг нутқидир. Бундан 30 йил аввалги Женева қуролсизланиш конференцияси вақтида Англия ва Франция нима масалада келиша олмай қолганини айнан Громико бизга қизиқ бир йўсинда ҳикоя қилиб беради.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    «Маълумки, инглизлар сувости кемаларини ҳамиша унчалик яхши кўрмас эдилар. Шунинг учун ҳам улар Франциянинг жон-тани бўлган сувости кемаларини йўқ қилишга урина бердилар. Французлар эса Англия денгиз флотининг ифтихори бўлган линкорларни емириб ташлашга ундай бердилар. Ҳар иккала томон ўзларининг энг кучли қурол-яроғларини қўл тегизмай сақлаб қолишга ҳар хил баҳоналар билан ҳаракат қилди. Франциянинг ўша вақтда ташқи ишлар министри бўлган, ҳар иккала томон ишлатаётган найрангларни жуда яхши тушунган Бриан бир вақт заҳарханда билан бундай деган эди: ‘Англия денгиз министрлиги Ла-Маншда балиқ овламоқ учун линкорлар қуряпти, аммо биз шу бўғознинг тагини тадқиқ қилмоқ учун ўзимизнинг сувости кемаларимизни қуряпмиз’».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Громико бу билан 1962 йилги қуролсизланиш музокараларида АҚШ томони СССРга нисбатан илгари сурган талабларни изоҳлашга уринган: «Ракеталар тўғрисидаги ўз таклифларини илгари сураётган АҚШ вакиллари ҳазилкашликдан узоқ бўлсалар керак, лекин уларнинг позицияси Бриан боплаб масхара қилган позициядан унчалик фарқ қилмайди. Улар бамисоли бундай дейишяпти: ‘Совет ракеталари бизга ёқмайди, бу ракеталар жуда узоққа учади ва мўлжалга жуда аниқ бориб тушади, бу ракеталарни йўқ қилиб ташлаш керак, аммо атом бомбардимончилари жойлаштириб қўйилган, бутун дунёда бўлган бизнинг базаларимизни эса сақлаб қолиш керак’. Хўш, нима учун — метеоролгик кузатишлар олиб бориш учунми? Аммо биз ҳам, агар Брианнинг пайрови билан гап қиладиган бўлсак, бундай дейишимиз мумкин: ‘Сизлар ўз базаларингизни йўқотинг, ўз самолётларингизни емириб ташланг, улар осмонни жуда ҳам тутунга бостириб юборяпти, аммо биз ракеталаримизни сақлаб қоламиз, бу ракеталар булутлар нарёғидаги температурани ўлчаш учун бизга керак’».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 апрель сонидан лавҳа

    Умуман олганда, 1962 йилги СССРнинг ўз позициясини тушунтириши 2022 йилдаги айрим давлатларнинг ўз хатти-ҳаракатларини оқлашга жуда ҳам ўхшаб кетади. Гўёки, «методичка»лар 60 йил ўтса ҳам эскирмагандек.

    30 йил аввал. 26 апрель, якшанба

    1992 йил 26 апрель куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир:

    • СССР раҳбарияти таркибидан ўрин олган чинозлик Турсуной, монополиячиларни танқид қилган Ислом Каримов, нажот — теракда! Ўзбек матбуоти 25 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • ЎзХДПнинг Ғалаба кунига тайёргарлиги, «тинчликсевар СССР термоядро урушига қарши», «Ғирот минган» Сулаймон Тошкентга келмоқда. Ўзбек матбуоти 24 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Ядровий қуролли Қозоғистонга мурожаат, Бухоро амирининг Ўзбекистондан сургун қилинган оқсоқоли, Покистондаги ҳарбий асирларни Тошкентга қайтариш масаласи. Ўзбек матбуоти 23 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    26.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   38343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.