• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Афсонавий Бахт кўлининг қайтиши

    Ёрқин қуёш сув юзасида жилоланиб, илиқ шабада тоза сув ифорини олиб келган ёзги кунларни бир эсланг. Минтақа аҳолисининг кўпчилиги учун Бахт кўли ҳақиқий гавҳар — ҳордиқ чиқариш ва илҳом олиш маскани эди. У 1973-1975 йилларда Чирчиқ дарёси негизида вужудга келган ва тез орада шаҳарликлар орасида оммалашиб кетган. Собиқ Иттифоқ даврида Бахт табиат ва инсон меҳнати уйғунлигининг рамзи бўлиб, унинг қирғоқларида ўтказилган ҳар бир лаҳза унутилмас хотираларга айланарди.

    Бугун, кўп йиллар ўтиб, NRG Uzbekistan компанияси ушбу ноёб сув ҳавзасининг собиқ шуҳратини қайтаришга бел боғлади. Биз нафақат кўлни қайта жонлантирадиган, балки уни барча ёш тоифаларидаги дам олувчилар учун замонавий диққат марказига айлантирадиган лойиҳани тақдим этишдан мамнунмиз.

    NRG Янги Бахт лойиҳасидаги Бахт кўли

    Майдони 2,2 гектар бўлган Бахт кўли NRG Янги Бахт турар-жой мажмуасининг 60 гектарлик ҳудудида жойлашиб, унинг ободонлаштириш жараёнининг муҳим қисмига айланиши кутиляпти. Ушбу мажмуа ям-яшил хиёбонлар билан ўралган қулай уйларни ўз ичига олиб, яшаш учун энг мос бўлган экологик тоза жойда жойлашган.

    Кўл фақат сув ҳавзаси бўлиб қолмай, ўтмиш муҳитини инновацион ечимлар билан уйғунлаштириб, ноёб дам олиш масканига айланади. У замонавий экологик стандартларга тўлиқ жавоб бериб, аҳоли ва меҳмонлар учун қулай ва жозибали жойни тақдим этади.

    NRG Янги Бахт лойиҳаси яқин инфратузилма ғоясига асосланади, унда жамоат, спорт ва кўнгилочар иншоотлар пиёда юриш масофасида жойлашган. Бахт кўли жадал ривожланаётган мегаполисда хотиржамлик ва дам олишни излаётганлар учун мафтункор марказга айланади.

    Янги кўлнинг техник хусусиятлари

    Лойиҳа кўл чуқурлигининг хилма-хиллигини назарда тутади, бу эса табиий экотизимларни яратиш ва сув айланишини яхшилашга имкон беради. Бунинг натижасида кўл суви йил давомида тоза ва мусаффо ҳолда сақланади.

    Кўлга сув махсус лойиҳалаштирилган қудуқлар орқали келиб тушади, бу эса минтақадаги сув қатламларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда барқарор оқимни таъминлайди. Ўз навбатида, сувни тозалаш ва филтрлашнинг кўп босқичли тизими унинг юқори сифатини кафолатлайди. Циркуляция тизимлари барча ташриф буюрувчилар учун оптимал шароитларни яратиб, сувни янгилаб туриш ва тоза сақлашга кўмаклашади.

    Пляж ҳудуди — ҳар бир киши учун қулайлик

    Вақтни қирғоқда ўтказишни афзал кўрадиганларни ҳам унутмадик. Кўлнинг пляж ҳудуди ифлослантирувчи моддалар йўқлиги текширилган юмшоқ қум билан тўлдирилади. Бу ерда ҳар ким хавфсиз ва қулай муҳитда дам олишдан баҳраманд бўлиши мумкин. Соҳил бўйлаб махсус конструкциялар ўрнатилади, улар пляжнинг барқарорлигини таъминлайди ва унинг кўринишини идеал ҳолатда сақлаб туришга ёрдам беради.

    Техник хизмат кўрсатиш ва табиатни асраш

    Кўл ҳар доим кўзни қувонтириб туриши учун мунтазам техник хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Сув сифатини назорат қилиш тизими ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат билдиришга имкон беради, бу эса сувнинг доимий юқори сифатини таъминлайди. Кўл ўсимликлар ва ахлатлардан тозаланиб турилади, бу эса экотизимни идеал ҳолатда сақлаб қолишга ёрдам беради.

    Кўл янги дам олиш маркази сифатида

    Лойиҳа доирасида кўл NRG Янги Бахт мажмуасининг асосий қисмига айланади. У ўзида бир нечта ноёб ҳудудларни мужассам этади: балиқ озиқлантирадиган жой, фавворалар, сувда сайр қилиш имкониятлари, шунингдек қайиқ ва катамаранлар учун махсус жойлар. Бу макон фаол дам олишни хуш кўрадиганлар учун ҳам, табиат қўйнида осойишталик излайдиганлар учун ҳам қизиқарли бўлади.

    Бундан ташқари, кўл соҳилида гўзал боғ ҳудуди барпо этилади. Унда болалар майдончаси, овқатланиш жойлари, соя-салқин хиёбонлар ва спорт майдончалари жойлашади. Қулайликни афзал кўрувчилар учун юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган оператор томонидан бошқариладиган ободонлаштирилган пуллик пляж ҳам мавжуд бўлади.

    Истиқбол ва келажакка умид

    Кўл ва боғнинг биринчи босқичи 2025 йилда якунланади. Ушбу лойиҳа шунчаки табиий объектни тиклаш эмас, балки оилавий дам олиш ҳамда табиат ва қулайликни қадрлайдиган инсонлар учун янги макон яратишдир. Бахт кўли ҳаётга қайтади, бироқ энди у тарих ва замонавийликни уйғунлаштириб, дам олиш ва табиатдан завқланиш учун бетакрор имкониятлар тақдим этади.

    Бахт кўлининг қайтиши — инсон ва табиат уйғунлигига янгича қараш бўлиб, бу жой яна кўплаб авлодлар учун севимли масканга айланади ва у билан боғлиқ хотиралар худди совет давридагидек ёрқин бўлиб қолади.

    18 феврал, 15:00   Изоҳ (0)   3763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Mobiuz компаниясига уланиб, 50 та пул совринларидан бирини ютиб олишингиз мумкин

    18 феврал, 12:00

    InfinBANKдан молиявий калит

    17 феврал, 19:30

    Энг мураккаб неврологик касалликларда Acıbadem мутахассислари жамоаси томонидан комплекс ёрдам

    17 феврал, 09:00

    Картага миллионлар: Korzinka ва UZCARD жами 300 000 000 сўм ютуқли катта ўйинни бошлади! 

    15 феврал, 19:30

    “GoBozor: Хитойдан миллионлаб маҳсулотлар оламига эшигингиз”

    14 феврал, 19:14

    Янги печ ОКМКнинг оҳакка бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради 

    14 феврал, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.