• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бухоро Хоразм

    Хоразмда саксовул кесганларни таъқиб қилган экология инспекторлари калтакланди

    Чўлдан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесганларни таъқиб қилган Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ходимлари калтакланди.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

    Экология вазирлигининг хабар қилишича, ходимлар 15 июль куни Бухоронинг Пешку тумани “Сафрон” чўл массивида рейд тадбири ўтказган. Рейдда 7 нафар ходим: инспекция бошлиғи Ж.Тошев, А.Қурбонов, Б.Рўзиев, Ж.Ядгаров, Ф.Муродов, Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесенов иштирок этган.

    Рейд давомида инспекторлар Хоразм вилоятида яшовчи шахси номаълум фуқаролар ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесиб, “ЗИЛ” русумли юк машинасига ортган ҳолда чўлнинг ички йўли орқали кетаётганини кўриб қолган ва бошқармага тегишли  “ЖАК” автомашинасида юк машинасини таъқиб қилишган.

    Кузатув давомида, тахминан, 110 километр масофадан сўнг юк машинаси Ғузор—Бухоро—Нукус А-380 автомобиль йўлининг Бухоро вилоятидан Хоразм вилояти йўлига чиқиб, ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг Ж.Тошев автомобиль йўли бўйлаб 5 километр масофадан сўнг бошқарма инспекция ходимлари Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновни орқадан келаётган бошқа автомашиналарни назорат қилиш учун тушириб, ўзи “ЗИЛ” юк машинасининг ортидан кузатувни давом эттирган.

    У юк машинасидан ўтиб кетганида, тахминан, 200 метр масофада Хоразм вилоятига тегишли Isuzu юк машинаси йўлини тўсган. Машинадан нотаниш фуқаролар қўлида ҳар хил турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан тушиб келиб, бошқарманинг автомашинасини уриб пачоқ қилган ҳамда инспекция бошлиғини ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақоратлашган. Шундан сўнг Ж.Тошев воқеа жойидан кетган.

    Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлар бошқарма инспекция ходимлари Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновни юз ва тана қисмларининг барча соҳасига уриб, турли хил оғир тан жароҳатлари етказган (Н.Муҳаммадиевнинг оёғи синган). Кейин уларни юк машинасининг кузовига ўтқазиб, ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланиб турган юк машинасидан сакраб, қочишга улгурган.

    Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

    2025 йил бошларида Олот туманида ноқонуний саксовул кесиб, олиб қочмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро уларни таъқиб қилган инспекторларнинг машинасига қасддан шикаст етказганди. Уларга  41 миллион 625 минг сўм зарар ва жарима қўлланган. 

    Бухорода 2024 йилнинг биргина сентябрь—октябрь ойлари давомида саксовул билан боғлиқ 25 та ҳуқуқбузарлик аниқланганди. Табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилгани ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлаши белгиланган.

    17 июл, 16:56   Изоҳ (0)   639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саксовул#экология инспекторлари#рейд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда саксовулларнинг кўп кесилаётганига газ таъминотидаги узилишлар сабаб қилиб кўрсатилди

    25.09.2019, 15:11

    Қорақалпоғистонда саксовул ўғирлаган 7 кишининг ҳар бири 7 миллиондан ортиқ жаримага тортилди

    21.10.2019, 16:25

    Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди

    11.12.2019, 13:12

    Видео: Бухорода чўлдан саксовул ўғирлаб, инспекторлардан қочаётган 4 та юк машинаси

    11.11.2020, 23:35

    Бухорода ўрмон хўжалиги вакили экология инспекторини нима учун калтаклаганини очиқлади

    11.02.2021, 07:36

    Бухорода юк машинани тўлдириб саксовул ўғирлаган шахслар ушланди

    25.06.2022, 18:44

    Бухорода буталарни синдирган фуқаро салкам 9,5 млн сўм жаримага тортилди 

    05.09.2024, 09:40

    Бухорода Экология инспекторларининг машинасига шикаст етказган шахслар жаримага тортилди (видео)

    21 январ, 18:50

    Бухорода саксовулларни синдирган фуқаро 35 млн жарима тўлайдиган бўлди

    7 март, 18:40

    Самарқандда чорва моллари кўчатларни шикастлагани учун икки киши 10,5 млн сўм тўлайдиган бўлди

    5 апрел, 14:48

    Ўзбекистонда баҳор мавсумида қанча дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилгани маълум бўлди 

    15 май, 21:20

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    4 июн, 18:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35

    “Тошкент шаҳрида дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак” — тадбиркор Мурод Назаров

    Ўзбекистон | 17 июл, 21:12

    Электрон сигареталар умрни қисқартиради(ми): замонавий тиббиёт қандай фикрда?

    Саломатлик | 17 июл, 21:10

    Ўзбекистонда умумий пул ҳажми рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон | 17 июл, 20:54

    Буюк Британия ва Германия 80 йил ичидаги энг йирик стратегик шартномани имзолади

    Дунё | 17 июл, 20:41

    Флорентино Перес ва Хаби Алонсо ўртасида зиддият юзага келди

    Спорт | 17 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.