• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ўрмон хўжалиги вакили экология инспекторини нима учун калтаклаганини очиқлади

    Бухоронинг Жондор тумани Варахша чўл массивидаги Лайлактепа ҳудудида вилоят экоинспекцияси ҳамда туман давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида инспекторнинг кўзи жароҳатланиб, автомашинасига шикаст етган ҳақида маълум қилинган эди. Жондор туман давлат Ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Жасур Худойқулов жанжал аслида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторининг шахсий автомашинасида рейдга чиқиб, ўзини яқиндан таништирмагани сабабли бошланган, дея изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Жасур Худойқуловга кўра, ушбу жанжал вақтида туман давлат Ўрмон хўжалиги бўлимининг 6 нафар ўрмончиси (Аминжон Муҳаммедов, Фарруҳ Ибодов, Санжар Файзиев, Нозимбек Холов, Солиҳ Ҳакимов, Замон Файзиев) ҳамда 1 нафар фуқаро (Негмурод Остонов) бўлган. Негмурод Остонов тумандаги «Обод» маҳалласида яшайди. Оиласи «темир дафтари»га киритилган. Маълум бўлишича, у туман давлат Ўрмон хўжалиги бўлими ходимлари билан доимий равишда тунги рейдларда холис гувоҳ, яъни жамоатчи инспектор сифатида қатнашиб келади.

    «Дарё» мухбири ҳолатга ойдинлик киритиш учун воқеа иштирокчилари билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    «Варахша чўл массивидаги Лайлактепа ҳудудида тунги соат 22:00 дан кейин оқ рангли ‘Нива’ ҳамда қора рангли Lacetti русумли автомашиналар тўхтаб турганди. ‘Ниваъдагилар ўзини экоинспекция ходимлари деб таништириб, рейдга чиқишганини билдирди. Lacetti’даги фуқаро кийимидаги киши эса ўзини таништиришни ҳам истамай, ишим бўлмаслигини айтиб, машина ойнасини кўтарди. Мен бу пайтда унинг машинаси қаршисида эдим. У эса ҳайдашга чоғланди, ўзимни ўнглаб олмаган ҳам эдим, машинасини юрғизди. Мени машинасининг олд капоти орқали 1-1,5 қадамгача судраб борди. Мен йиқилиб тушдим ва ўрнимдан туриб, жаҳл устида қўлимдаги саксовул таёғи билан Lacetti’нинг ён ва олд ойналарини синдириб ташладим», — деди Негмурод Остонов.

    Негмурод Остоновнинг бу иддаосини эса ўша куни воқеа жойида бўлган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси Аъзам Ҳасанов рад этди.

    Боғчага етказиб берилган саксовуллар.

    Боғчага етказиб берилган саксовуллар.
    Фото: «Дарё»

    «Бундай ҳолат юз бергани йўқ. Айнан шу киши бизга зўрлик ишлатиб, қўпол муомалада бўлди. Ваҳоланки, у холис гувоҳ сифатида рейдларда юрар экан, бундай талаб қўйишга ҳақли эмас. Ҳеч ким машинасини ўз-ўзидан ҳайдаб кетишга уринмайди. Ўша кезда жуда қийин вазиятда қолгандик. Қочиб, жонимизни сақлашдан бошқа чора қолмаганди. Ваҳоланки, унинг қўлида саксовулдан таёқмас, темир деталь эди. Экология инспекторининг у фуқарони машинасининг олд капотида судрагани мутлақо бўлмаган гап», — деди Аъзам Ҳасанов.

    Фото: «Дарё»

    Жондор туман давлат Ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Жасур Худойқулов ва жабрланувчи, экология инспектори Давлат Барноев воқеа содир бўлган куни ўрмон хўжалиги ходимлари уларни 60-65 километр масофагача таъқиб қилиб боришгани ҳақида гапиргани, аслида, бу масофа 14-15 километрни ташкил этишини билдирди.

    «Дарё» мухбири бунга ҳам ойдинлик киритиш мақсадида жанжал бошланган жойдан темир йўл манзилигача бўлган масофа неча километрни ташкил этишига қизиқди. Ҳақиқатан ҳам ушбу оралиқ масофа 16 километрдан иборат эканлиги ойдинлашди. Бироқ муаммо таъқиб қилиб борилган масофанинг неча километрни ташкил этишини изоҳлашда эмас, балки ачинарли ҳолатнинг содир бўлганида.

    Фото: «Дарё»

    Воқеа иштирокчиси бўлган Жондор туман давлат Ўрмон хўжалиги бўлими ўрмончилари суриштирув жараёнида 28 январь куни ўтказилган тунги рейдда экология инспекторларининг ҳеч қандай билдиришсиз ва рухсатномасиз чиқишганини, ўзларини таништиришмаганини айтишди.

    Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Наврўзов эса бунга жавобан ҳудудлардаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича ўтказилган назорат тадбири ва рейд Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буйруғи асосида олиб борилганини тушунтирди.

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув жараёнида давлат Ўрмон хўжалиги бўлими ўрмончилари содир бўлган ҳолатдан пушаймонлигини, ёшлик қилиб қизиққонликка боришганини, аслида, узоқ йиллардан буён ҳамжиҳатликда ишлаб келишганини баён этди. Шунингдек, ўрмончиларга кўра, экоинспекция инспектори Давлат Барноев томонидан улар ёмон ва қўпол сўзлар ҳақоратланишмаган ҳамда жанжал вақтида уларни муштламаган ва тан жароҳати етказмаган.

    Жасур Худойқуловнинг таъкидлашича, Жондор тумани Варахша чўл массивидаги ўрмон хўжалигининг жами ер майдони 88,436 гектарни ташкил этиб, шундан 68,115 гектари саксовулзор ҳисобланади.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳудуд катта ва кенг. Беш қўл баробар эмас, балки ўрмончиларимиз орасида ҳам ўз манфаатини кўзлаганлар бордир. Аммо шундайлар учраса, биз, албатта, чора кўрамиз. Бироқ экология инспекторлари таъкидича, саксовуллар ўрмон хўжалиги вакиллари томонидан ўғирлаб сотилмаётган, туманнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг табиий газ таъминотидан узиб қўйилгани боис туман ҳокимлиги тавсияси билан муҳтож оилаларнинг аризаларига кўра, бир нечта аҳолига ҳамда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаларига бутоқланган саксовул шохлари ва таналаридан бепул етказиб берганмиз», — деди у.

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, мазкур воқеа қамрови кенглиги, ўрганув давомида бир ҳолат кейинги бошқа бир ҳолат билан узвий боғланиб бораётгани воқеалар ривожини ошириб, суриштирув-тергов ишларининг давомийлигини таъминламоқда.

    11.02.2021, 07:36   Изоҳ (0)   16128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилда 31 та янги мактаб қурилади, 320 таси таъмирланади

    11.02.2021, 07:07

    Наманганда алиментдан қарздорлиги бўлган 20 мингга яқин кишининг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди

    11.02.2021, 06:35

    Бўкада рулда ИИБ ходими бўлгани айтилган ҳайдовчи 8 ёшли қизни Spark’да уриб кетиб, унинг ҳолидан хабар олмагани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

    11.02.2021, 00:58

    Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади

    11.02.2021, 00:43

    Андижонда ноқонуний равишда 8 қаватли қурилган бинонинг юқори қавати тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда

    11.02.2021, 00:27

    Самарқандда мактаб дарслигини ерга отиб, ахлоқсиз ҳаракатлар қилган уч нафар ўқувчи ИИБ рўйхатига олинди

    11.02.2021, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.