Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан 20 сентябрь куни Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор рейд давомида ноқонуний равишда саксовул олиб кетаётган фуқаро қўлга олинган.
«Қонунбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига мувофиқ жаримага тортилди», — дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Telegram’даги @ekologuz каналининг қўшимча қилишича, «сўнгги вақтларда саксовулларни ноқонуний кесиб кетиш ҳолатлари кўпаймоқда».
«Аксарият ҳолларда бу жойлардаги газ таъминотидаги узилишлар билан изоҳланади. Балки мутасадди ташкилотлар аҳолини ўз вақтида газ билан таъминласа, саксовулларни асраб қолармидик?!», — дейилади канал мурожаатида.
Изоҳ (0)