• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Президент фармойиши билан 2025/2026-ўқув йили учун давлат грантлари тасдиқланди. Ҳужжатга асосан, бакалавриат ва магистратура учун жами 45 минг 422 та давлат гранти ажратилади. Бугун, 19 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги соҳалар кесимида грантлар тақсимотини эълон қилди.

    Foto: Oliy taъlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
    Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    Бакалавриатда грантлар тақсимоти

    Бу йил бакалавриатга қабул қилинган 35 минг 500 талабанинг ўқиши давлат бюджетидан молиялаштирилади. Энг кўп грантлар муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларига ажратилди — 10 009 та.

    Қолган соҳалар учун грантлар тақсимоти қуйидагича:

    • Табиий фанлар, математика ва статистика — 4 905 та;
    • Таълим — 4 650 та;
    • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот — 3 450 та;
    • Қишлоқ, ўрмон, балиқ хўжалиги ва ветеринария соҳаларига — 3 460 та;
    • Санъат ва гуманитар фанлар — 3 166 та;
    • Ахборот-коммуникация технологиялари — 2 230 та;
    • Тиллар — 1 925 та;
    • Бизнес бошқарув ва ҳуқуқ — 1 012 та;
    • Хизматлар — 1 925 та;
    • Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот — 610 та;
    • Транспорт хизматлари — 130 та.

    Магистратурада грантлар тақсимланиши

    Янги ўқув йилида 9 минг 922 та магистр давлат ҳисобидан таҳсил олиш имконига эга бўлади. Мазкур таълим шакли бўйича ҳам муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш йўналишларига ажратилган грантлар улуши кўп — 3 229 та.

    Кейинги ўринларда табиий фанлар, математика ва статистика соҳаларида таҳсил олувчиларга 1 948 та грант ўрни берилади. Қолган йўналишлар бўйича грантлар тақсимланиши қуйидагича:

    • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот —1 163 та;
    • Қишлоқ, ўрмон, балиқ хўжалиги ва ветеринария — 1 124 та;
    • Таълим — 517 та;
    • Санъат ва гуманитар фанлар — 677 та;
    • Гуманитар фанлар (тиллардан ташқари) — 140 та;
    • Тиллар 395 та;
    • Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот — 124 та;
    • Бизнес бошқаруви ва ҳуқуқ — 327 та;
    • Ахборот коммуникация технологиялари — 635 та;
    • Хизматлар —178 та.

    Қўшимча грантлар

    Давлат томонидан юқоридагилардан ташқари яна бир неча йўналишда грантлар ажратилиши белгиланди. Жумладан, хорижий ва нодавлат ОТМлар учун 1 320 та грант берилади. Хотин-қизлар учун 4 000 та, чет элдаги ўзбекистонлик ёшларга 30 та давлат гранти ажратилади.

    Энди грантлар ҳар йили қайта тақсимланади

    2025 йил 10 мартдаги ҳукумат қарорига кўра, эндиликда давлат грантлари ҳар ўқув йили якунлангандан кейин қайта тақсимланади. Янги тартиб бўйича контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ҳам иккинчи ва ундан кейинги курсларда грантда ўқиши мумкин.

    Грант асосида ўқишга кирган талаба бир йил давомида давлат ҳисобидан таҳсил қолади, унга стипендия берилади. Кейинги ўқув йилида ҳам грантда ўқиши учун эса биринчи курсдаги ўртача баҳоси (GPA) 3,5 балл ва ундан юқори бўлиши керак. Агар баллар белгиланган кўрсаткичдан паст бўлса, талабага иккинчи курсдан автоматик равишда грант берилмайди.

    Таълим грантини иккинчи ва кейинги курсларда фақат GPA 3,5 ва ундан юқори бўлган талабалар сақлаб қолади. Яъни 3,5 дан паст балл тўпласа, талабанинг ўқиши контрактга ўтади (ўзи пул тўлаб ўқийди).

    Аммо кейинги курсда GPA 3,5 ёки ундан юқорига кўтарилса, яна қайтадан грантга ўтиш имкони бор.

    Грантлар асосан икки қисмга бўлинади. Биринчиси, тўлиқ грант — бир йиллик ўқиш пулини давлат тўлаб беради ва стипендия билан таъминлайди.

    Тўлиқ бўлмаган грант — ўқиш пулининг ярмини давлат тўлайди, лекин стипендия берилмайди.

    Шу билан бирга, қўшимча давлат гранти бор. У 4 ва ундан юқори GPA билан ўқиган, ижтимоий ҳолати оғир талабалар учун берилади.

    Таълим грантига талабгорлар учун ОТМ расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.

    Грантларга талабгорлар олийгоҳлар ҳузурида ташкил этиладиган махсус комиссиялар томонидан баҳоланиб, натижалар янги ўқув йили бошланишидан олдин эълон қилинади.

    Маълумот учун, жорий йилги қабул якунига кўра, давлат ОТМларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 минг 411 нафарни ташкил этди. Бу сўнгги етти йил ичидаги энг кам миқдор ҳисобланади.

    19 июл, 14:03   Изоҳ (0)   1402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Давлат гранти#бакалавр#магистр#олий таълим#университет#ОТМ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биз ҳали танимайдиган жуда кўп буюк аёл аждодларимиз бор». Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шоназарова билан суҳбат

    10.03.2020, 08:35

    Таълимда пешқадамлар ва Ўзбекистон таълими учун инглиз тилининг таъсири

    02.06.2021, 13:24

    «Соҳани уч омил ривожлантиради: кадр, дарслик ва замонавий лаборатория. Аммо шу пайтгача Ўзбекистонда буларнинг боши бирикмади». Японияда Наманган вилояти тупроқла...

    01.04.2022, 08:47

    Хорижда бепул ўқиш мумкинми? Манчестер университети магистранти: “Хорижда ўқишдан мақсад диплом бўлмаслиги керак”

    27.10.2023, 16:41

    Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилинади

    9 апрел, 17:10

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    10 май, 23:10

    Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

    13 май, 11:26

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    19 май, 22:22

    Ўзбекистондаги ОТМларда қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    27 май, 20:15

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси биринчи стипендия танловига аризалар қабули бошланди

    4 июн, 14:18

    Ўзбекистонда аёллар олий таълимда эркакларни ортда қолдирмоқда

    5 июн, 20:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    30 июн, 14:28

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    3 июл, 22:30

    Жиноятчиларни қайта тарбиялаш бўйича психолог кадрларга эҳтиёж бор — ИИВ Жазони ижро этиш департаменти

    11 июл, 08:45

    “Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    12 июл, 00:34

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    12 июл, 08:57

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    12 июл, 18:13

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    13 июл, 10:54

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    14 июл, 22:40

     Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    15 июл, 23:25

    Янги ўқув йилидан контракт миқдори ошадими? Вазирлик вакили аниқлик киритди

    16 июл, 13:08

    Ўзбекистонда бепул илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

    16 июл, 14:15

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    17 июл, 15:55

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    18 июл, 19:55

    Наманганда бир неча бор пора олган божхона инспектори қўлга тушди 

    18 июл, 12:57
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10

    Россия Германия билан тузилган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди 

    Дунё | 19 июл, 18:00

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

    Реклама | 19 июл, 18:00

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.