• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз ҳали танимайдиган жуда кўп буюк аёл аждодларимиз бор». Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шоназарова билан суҳбат

    Ўзбекистонлик Азиза Шоназарова АҚШдаги энг нуфузли олийгоҳ — Колумбия университетининг профессорлик мақомига эришган илк ўзбек олимаси сифатида тарихга кирди. Айни пайтда Тошкентда меҳмонда бўлиб турган олима билан «Дарё» мухбири суҳбатлашди.

    Фото: Азиза Шоназарованинг шахсий архиви

    32 ёшли юртдошимиз ўрта асрларда Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлаган. Икки йўналишда — диншунослик ва Марказий Осиё тарихи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳам олган.

    Океан ортида яшаб фаолият юритаётган Азиза Шоназарова Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Президенти фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

    - Азиза опа, аввало, сизни навбатдаги илмий ютуғингиз ҳамда «Дўстлик» ордени билан муборакбод этамиз!

    - Табрик учун катта раҳмат. Бу фақатгина менинг эмас, балки барча ўзбек халқининг ҳам ютуғидир. Ватандошларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали илиқ фикрлар эшитаман, деб сира ўйламагандим.

    «Дўстлик» ордени билан тақдирланишимни эса асло кутмагандим. Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган давлат тадбири бошланишига беш-ўн дақиқа қолганида орденга муносиб кўрилганимдан хабар топдим. Давлатимиз раҳбарининг мен ва фаолиятим тўғрисидаги фикрларини эшитиб, чексиз қувондим. Мукофотни Президентимиз қўлидан олаётган пайтим у инсон «Сиз билан фахрланамиз. Қилаётган барча ишларингиздан бохабармиз. Янада кўпроқ ишланг, изланинг. Ўзбекистонга тез-тез келиб туринг. Сизни ҳамиша қучоқ очиб кутамиз», деган илиқ сўзларни айтди. Бундан албатта, кучимга куч қўшилди.

    Очиғини айтсам, мамлакатимизда охирги йилларда илм кишиси, айниқса олималарга бўлаётган эътибор, ғамхўрликдан жуда хурсанд бўляпман. Авваллари бундай имкониятлар, қўллаб-қуватлашлар юксак даражада эмас эди. Тошкентга қилган бу галги ташрифим давомида менга Шарқшунослик институтининг фахрий профессори унвони берилди ҳамда кафедра мудири этиб тайинлашди. Қачонлардир ўзим ўқиган институтда шу даражада эътироф этилишимни орзу ҳам қилмагандим. Менга сабоқ берган ўқитувчиларимни кўриб кўнглим бўшаб кетди. Келгусида Америкада туриб, талабаларга онлайн дарс ўтишни режалаштирдим. Шу ўринда Президентимиз, ота-онам, турмуш ўртоғим ва устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Азиза Шоназарова Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланан байрам тадбирида.

    Азиза Шоназарова Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланан байрам тадбирида.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    - Колумбия университетига танлов асосида профессорлик лавозимига қабул қилиндингиз. Бунга эришиш жараёни осон кечмагандир.

    - Tenure track профессорлиги АҚШ олий таълим тизимига хос. Докторлик ҳимоя қилган ҳар бир олим шу йўналиш бўйича профессорлик лавозимига эришишни орзу қилади. Бу лавозимга қабул қилинган профессор маълум муддатдан сўнг (5–7 йиллар орасида) бу синовдан ўтиб кўриши мумкин. Айнан мана шу мақом умрбод профессорликка етакловчи эшик.

    Одатда, бу имтиёзни қўлга киритган профессорлар университетнинг асосий факультетидан ҳисобланади ва олий таълим маскани бошқарувида катта рол ўйнайди. Уларнинг бошқаларга нисбатан устунликлари кўп: ойлик, уй, суғурта, нафақа масалаларида қийналишмайди ва фарзандлари учун имтиёзлар берилади. Бошқа мавқеда дарс бераётганлар асосий факультет аъзолари ҳисобланмайди.

    АҚШда профессорлик лавозимига танлов барча учун очиқ ва дунёнинг исталган бурчагидан туриб ҳужжат топшириш мумкин. Профессорлик лавозими учун бир йил олдин танлов эълон қилинади. Бир ўрин учун дунё бўйлаб 250–500 нафаргача PhD битирувчилари ва профессор бўлиб ишлаётганлар ҳужжат топширади. Танлов бир неча босқичдан иборат ва олти-саккиз ой давом этади. Биринчи босқичда 10–12 та фан номзодлари сараланади. Улардан скйпе орқали интервью олинади. Шу тариқа кейинги босқичга уч-тўрт нафар иштирокчи ўтади ва барчаси университетга олиб келинади. ОТМда маъруза ўқишади, икки-уч кунлик суҳбатларда қатнашишади. Охирида бир нафар PhD битирувчиси танланади ва унга профессорлик лавозими таклиф қилинади.

    Мен мана шу танлов босқичларидан Колумбия университетига профессорлик лавозимига ўтган биринчи ўзбек бўлдим. Август ойидан эса ушбу олий таълим муассасасида дарс беришни бошлайман.

    Бу даражага эришиш осон бўлмади, албатта. Илм йўлини танлаган инсонга матонат ва сабр керак. Аммо қилаётган ишингизни яхши кўриб, уддасидан чиқсангиз, машаққатларни унчалик ҳам сезмайсиз.

    Фото: Азиза Шоназарованинг шахсий архиви

    Айтишим керакки, танлов асосида ишга олинганлар билан тузиладиган меҳнат шартномасини университет маъмурияти бекор қилишга ҳақли эмас. Бундай шартноманинг асосий мақсади олим эркинлигини таъминлаш ҳисобланади. Айнан шу жиҳати билан ҳам АҚШ илмий тизими бизникидан тубдан фарқланади.

    - Ўзингизни яқиндан таништирсангиз.

    - Асли тошкентликман. Болалик даврим «Ҳазрати Имом» жоме масжиди ёнгинасидаги Қорасарой маҳалласида ўтган. Миллий ўйинларимиздан бири бўлган «ланка»ни жуда ёқтирардим ва доим қўшни ўртоқлар устидан ғалаба қозонардим.

    Зиёлилар оиласида туғилиб, кичиклигимдан китоблар қуршовида катта бўлдим. Сулоламизда фан номзоди, фан доктори илмий унвонларига эга шахслар жуда кўп. Эсимда, ўқувчилик кезларим «Мен 25 ёшимгача ‘фан номзоди’ бўламан», дея ҳаммага айтиб юрардим. Чунки тоғам математика бўйича 24 ёшида илмий ишини ёқлаб, фан номзоди бўлиш арафасида кутилмаганда вафот этган. Тоғамнинг ёш пайтидаги интилиши, илмга чанқоқлигига ҳавасим келган. 25 ёшимга қадар фан номзоди бўлмаган бўлсамда, аммо 28 ёшимда бу илмий унвонга ва 32 ёшимда фан доктори ҳамда профессор мақомига эришдим. Ҳаммаси учун беҳисоб шукр!

    - Нима учун илм йўлидан кетишга қарор қилгансиз? Бунга қандай омиллар сабаб бўлди?

    - Мактабни битиргач, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ўқишга кирдим ва форс, араб тилларини жиддий ўрганишга енг шимардим. Ўша кезларда бобомдан менга ёдгорлик бўлиб қолган сандиқча ичидаги эски қўлёзмаларни ўқишга қизиқа бошладим. Бу борада кўплаб устозларим кўмак берди. Лекин унгача ҳеч ким менга дуолар, шеърлар, рубоийлар ёзилган манбаларни асл ҳолича танишиб чиқишда ёрдамлашмади.

    2003–2008 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр ва магисратура босқичларида араб ва форс филологияси йўналишида билим олдим, шарқ фалсафасини ўргандим, кучли ўқитувчилар қўлида ўқидим. Фалсафа фанлари номзоди, профессор Дилдора опа Пўлатова устозлик қилди. Олийгоҳни тамомлаганимдан кейин 19 ёшимда тугаллаган институтимга илмий ходим бўлиб ишга кирдим. 2008 йили грант асосида Польшадаги Варшава университетида магистратурада ўқишни давом эттирдим. Орада турмушга чиқиб, фарзандли бўлдим.

    2011–2019 йиллар мобайнидаги меҳнатларим ўтган йили ўз самарасини берди: икки йўналишда — диншунослик ва Марказий Осиё тарихи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш насиб қилди. Шу орқали Оксфорд ва Питтсбург олийгоҳларидан пост-доклик илмий-тадқиқот лавозимига таклиф олдим.

    Фото: Азиза Шоназарованинг шахсий архиви

    - Илмий ишингизнинг асл мақсади нима эди?

    - Магистрлик ишимни Марказий Осиёда жадидчилик ҳаракати тарихи мавзусида ёздим ва асли тошкентлик жадид ёзувчиси бўлган Лазиз Азиззоданинг «Туркистоннинг уйғониш тарихи» асари устида ишлаб, уни инглиз тилига таржима қилдим. Кейин менга жуда қизиқ бўлган мавзу: тасаввуф ва аёллар тарихига илмий шўнғидим.

    Марказий Осиёдаги аёлларни сўфизм тарихида тутган роли ҳақида диссертация ёзиб, ёқладим. Илмий ишим орқали Ғарбдаги нотўғри қарашларни, яъни ўрта асрларда Марказий Осиё ва ислом мамлакатлари аёллари фақатгина паранжи ичида юрган, улар уйдан ташқарига чиқмаган, жамиятда ўрни бўлмаган, деган фикрларнинг қисман асоссиз эканини исботлашга ҳаракат қилдим. Бунинг учун саккиз йил вақт кетди.

    Юртимиз тарихини чуқур ўрганиш, ўрта асрларда аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, гендер алоқалар қандай бўлганини тарихий жиҳатдан бирламчи манбалар орқали ўрганиш менга ўзгача завқ беради. Афсуски, ҳануз тарихимизни яхши билмаймиз. Биз ҳали танимайдиган ва ўрганмаган жуда кўплаб буюк аёл аждодларимиз бор. Тарихимиз ноёб қўлёзма саҳифаларида ўқилмай ётибди. Бу мавзуларда кўпроқ илмий изланишлар қилишимизга эҳтиёж катта. Шу орқали ўтмишимизни тўлиқ дунёга кўрсатиб беришимиз лозим. Бу менинг олдимга қўйган илмий вазифаларимдан бири ҳисобланади.

    - Хорижда меҳнат қилаётган профессорларнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

    - АҚШда имлий марказлар университетларга боғланган. Ўзбекистонда эса таълим ва илм, яъни университет ва академия тизимлари алоҳида ҳисобланади. Америкада профессорлардан бакалавр, магистратура ва докторантура талабаларига дарс ўтиш ҳамда илмий иш билан банд бўлиш талаб қилинади ҳамда шу мақсадда ишга олинади. Шу билан бирга, магистр ва докторантларни тайёрлаш, уларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиш ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади.

    - Чет элда илм қилиш билан Ўзбекистондаги илмий фаолиятни қандай таққослайсиз?

    - Олим учун кўп нарса керак эмас. Энг асосий зарур нарса бу – вақт. Агар олимлар ўз ишлари билан шуғулланиш ўрнига, фаолиятига аҳамиятли бўлмаган бошқа ишларга жалб қилинса, улардан нимани ва қандай натижа кутиш мумкин? Олимнинг яхши маҳсулот бериши учун унга яхши шароитдан ташқари вақт, эркинлик керак, у бошқа ишларга чалғимаслиги лозим.

    Афсуски, Ўзбекистондаги академик тизимда мажлисбозлик жуда кўп. Мажлисларни камайтириш учун мажлислар ўтказиладигандек. Назаримда, бу эски совет давридан қолган асоратлардан бири. Беруний, Фаробий, Хоразмий каби бобокалонларимиз ҳам ўз даврида мажлисма-мажлис юришганида, аллома бўлиб етишмас эди.

    Фото: Азиза Шоназарованинг шахсий архиви

    - Хориждаги қайси олий таълим масканларида талабаларга дарс бергансиз?

    - Индиана, Стэнфорд ва Питтсбург университетларида ишладим. Юқорида айтганимдек, августдан Колумбия университетида профессор лавозимида фаолиятимни давом эттираман.

    АҚШда профессорлар кун тартибини ўзи белгилайди. Бу касбнинг мен учун энг қулай тарафи ҳам мана шу. Бир семестрда ҳафтада 2 ёки 3 марта дарс бериш учун олийгоҳга бораман холос. Профессорлар фаолиятига даҳлсиз ишларга жалб қилинмайди. Эрталабдан кечки белгиланган вақтгача офисда ишлаш талаб қилинмайди. Муҳими, эркинман. Бу эса шахсий ҳаётимга кўпроқ вақт ажратишда жуда муҳим. Оилада барча бекалар сингари уй ишлари, пишир-куйдир ва қизимнинг тарбияси билан ўзим шуғулланаман. Профессорлик менга аёллик вазифаларимни рисоладагидек уддалашимга ҳам имкон яратади. Шундай бўлса-да, қўлимдан китоб ва қалам ҳам тушмайди. Тонггача илмий ишимни ёзган вақтларим ҳам бўлган.

    - Келгусида сиз каби хорижда илмий иш ёқлашни режалаштираётган ўзбекистонликларга қандай тавсияларингиз бор?

    - Агар фаолиятим ёшларни ўз устида янада кўпроқ ишлаши, изланишига мотивация берса, бундан бошим осмонга етади. Мен ҳам оддий бир ўзбек маҳалласида «ланка» ўйнаб, улғайган қизман. Маслаҳатим ҳамиша мақсад сари дадил интилишсин. Аслида, илмий иш қилиш мураккаб эмас, лекин ҳар хил чиғириқлардан ўтиб, уни якунлаш одамда матонат ва сабрни талаб қилади.

    Хорижда PhD қилишни орзу қилаётган ёшлар ўзларининг илмий тадқиқот мавзуларини олдиндан белгилаши ва шу мавзу доирасида конференциялар, илмий анжуманларда фаол қатнашишини тавсия этаман. Бу эса уларга шу соҳада иш олиб бораётган мутахассислар ва илмий марказлар билан танишувига ёрдам беради. Ўзбекистондаги ёшлар қўрқмасдан Европа ва АҚШ университетларига магистратура ва докторантурага топшириши керак, улар буни уддалай олади.

    Бир мисол, икки йил олдин укам Тошкентда туриб ўндан зиёд АҚШдаги нуфузли университетларга MBA (Masters degree) учун қабул қилинди, умумий ҳисобда 500 минг доллар гранд (scholarship) асосида. Ҳозирда у Йель университетини битириш арафасида. Биз «фалончининг фарзанди» бўлмаганмиз. Укам иккимиз эришган ютуқларга барча ўзбек ёшлари ҳам эришишига тилакдошман. Уларда бизданда кўпроқ имконият ва шароитлар мавжуд.

    - Шахсий ҳаётингиз тўғрисида ҳам билмоқчи эдик.

    - Турмуш ўртоғим билан ҳам илм йўлида танишганмиз. 21 ёшимда оила қурганмиз. Ҳозир бир нафар фарзандимиз бор. Қизимиз Лазиза айни пайтда 9 ёшда. У 4 ёшидан скрипка чалишни ўрганяпти. Шу билан бирга шеърлар ҳам машқ қилади.

    - Самимий суҳбат учун ташаккур. Илм йўлингиз ҳамиша ёруғ бўлсин ва мақсадларингиз рўёбини кўринг!

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    10.03.2020, 08:35   Изоҳ (0)   155743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда трактор ва Nexia тўқнашуви оқибатида автомобиль ёниб кетди, 2 киши ҳалок бўлди

    10.03.2020, 07:56

    Наврўз байрами муносабати билан авиачипта ва темир йўл билетларига чегирмалар эълон қилинади

    10.03.2020, 06:53

    Шаҳрисабзда Қизил китобга киритилган 73,5 млн сўмлик балиқларни ноқонуний овлаган шахс аниқланди

    10.03.2020, 06:32

    Олий таълим вазирлиги талабалар ўқишга формасиз бориш учун лицензия олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    09.03.2020, 23:57

    Ўзбекистонда 2020 йилдан пахтага, 2021 йилдан ғаллага давлат хариди нархини белгилаш амалиёти тўлиқ бекор қилинади

    09.03.2020, 23:10

    ИИВ Тошкентда 8 март куни ёниб кетган BMW X5 ва Mercedes GLC ҳақида маълумот берди

    09.03.2020, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.