• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Таълим

    Хорижда бепул ўқиш мумкинми? Манчестер университети магистранти: “Хорижда ўқишдан мақсад диплом бўлмаслиги керак”

    Бугун хорижий таълим масканларида таҳсил олишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Юртимизда ўқув марказларига талаб катта. Чунки замонавий тиришқоқ ёшлар камида иккита чет тилини ўрганишга бел боғлашган. Хўш, улар ўзи истаган хорижий олий ўқув юртларида ўқиши учун қандай имкониятлар, грантлар мавжуд?

    Швециянинг Lund университети доценти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси, профессор Шерзод Эралиев ўз тажрибалари билан бўлишди.

    — Бугуннинг тиришқоқ ёшлари хорижда таълим грантлари ёрдамида таҳсил олишга интилишади. Айтинг-чи, таълим грантлари ўзи нима? Уларни қаердан топиш мумкин? Сиз ўзингиз бир қанча хориждаги олий ўқув юртларининг талабаси бўлгансиз. Ўз тажрибаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

    — Қизиғи шундаки, мен Тошкентда бакалавр босқичида шартнома-тўлови асосида ўқиганман. Хорижда иккита магистратура, PHD йўналишларидаги таҳсилни эса таълим гранти асосида олиб борганман. 2008 йилдан  Англияда ўқиганман. У даврларда бу камдан кам ёшларга насиб этарди. Ҳозир эса ёшлар учун анча енгилликлар мавжуд. Таълим гранти турлари кўп. Масалан, давлатимиз томонидан бериладиган “Эл-юрт умиди” фондини олайлик.

    — Дейлик, ёшлардан бири магистратурада ўқиш учун Японияга кетмоқчи. У қаерга мурожаат қилиши керак? Қандай ҳужжатлар керак бўлади? Инглиз тилидан ташқари яна қайси чет тилларини билиши талаб этилади? Япон тилларини билиши шартми?

    — Айнан Япония ҳақида гапирадиган бўлсак, япон тилини билиши талаб этиладиган ёки инглиз тилини билиши етарли бўлган дастурлар ҳам бор. Ҳужжатларни инглиз тилида расмийлаштириб туриб, Японияга бориб, у ерда япон тилини ўрганиш асосида таҳсилни давом эттириш имконияти ҳам мавжуд.

    — Инглиз тилининг ўзини билиш етарлими?

    — Японияга бориш учун фақатгина инглиз тилини билиш етарли эмас. Лекин бу тилни ўзлаштирмай борсангиз, анча қийинчиликларга дуч келасиз. Масалан, талаба япон тилини яхши билса, ҳужжатларини ҳам бемалол шу тилда тўлдирса, таҳсилни давом эттира олса, балки керак эмасдир инглиз тили. Шахсан мен инглиз тилида таҳсил олганман. Япон маданияти, халқининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида япон тилини ўзим учун бир оз ўрганганман.

    — Хорижда ўқиш деганда фақатгина таҳсил олиш жараёнларини эмас, балки улар учун яратиладиган шарт-шароитлар, турар жой, иш билан таъминлаш масаласи ҳам эътиборга олинади. Айтинг-чи, ана шу жиҳатларни ҳисобга олганда, қайси давлатда ўқиган маъқулроқ? Япониядами ёки Англияда?

    — Агар таълим гранти асосида таҳсил олинадиган бўлса, ҳар қандай давлатда ҳам ўқиган яхши. Бу танловга, таълим йўналишига, ўша инсоннинг мақсад, хоҳишларига боғлиқ. Яна беш, ўн йилдан сўнг ўзини қаерда кўришини ҳам ҳисобга олиши керак. Чунки юқоридаги икки давлатда ҳам ўқишнинг ижобий ва баҳсли жиҳатлари мавжуд. Лекин мен таниган инсонларнинг аксарияти агар шу икки давлатдан бирини танлаши керак бўлса, Англияни танлайди. Чунки инглиз университетларининг нуфузи жуда юқори.

    — Қаердадир ҳам ўқиб, ҳам ишлашга шароит мавжуд. Бошқа бир таълим масканида эса бунга имкон йўқ, сабаби ўқув-машғулотларнинг ўзи жуда кўп вақтни олади….

    — Хорижда ўқиш учун ариза бераётган талабаларнинг аксариятини “у ерга бориб ишлаш мумкинми?” деган савол қизиқтиради. Албатта мумкин. Фақат мувозанатни топиш муҳим. Масалан, ўқиш даврида талабага Японияда ҳафтасига 28 соат, Англияда эса ҳафтасига 20 соат ишлашга рухсат берилган. У мамлакатлардаги ойлик миқдори юқорилигини, соатбай ишлаш имконияти мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, талабанинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш учун бемалол етарли. Мувозанат масаласига келадиган бўлсак, масалан, Японияда Тhе Research Student (Кенкюсеи) тоифасидаги талабалар бор. Улар магистр ҳам эмас, докторант ҳам эмас. Шу йўналишлардаги олий ўқув юртига кириш учун бир-икки йил давомида япон тилини ўрганишади. Ана шу талабалар агар ишлаш ниятида бўлсалар, бу уларга даромад топиш билан бирга, шу мамлакат тили ва маданиятини янада яқиндан ва янада тезроқ ўрганиш имкониятини беради. Кейинги масала, айрим ўқишларда дарслар кўп, талабаларнинг ишлаши бир оз мураккаб жараён. Шундай пайтларда узоқ муддатли мақсадлар қисқа муддатли мақсадлар соясида қолиб кетмаслиги керак, деган бўлардим. Чунки сиз яна 4-5 йилдан сўнг, шу мамлакатда қолиб, юқори малакали мутахассис бўлиб ишлашни истасангиз, ҳозир эътиборингизни кўпроқ билим олишга қаратишингиз мақсадга мувофиқ.

    — Таълим гранти асосида хорижда ўқиётган талабага стипендия тўланадими?

    — Бу scholarship, яъни грант турига боғлиқ. Масалан, Fully funded scholarship’лар бор. Улар талабанинг шартнома тўловини тўлиқ қоплайди, ундан ташқари, талабанинг ҳеч бўлмаганда минимал харажатларини қондиришига етадиган стипендия ҳам ажратади. Яна шундай scholarship’лар борки, улар сизни шартнома пулининг ярмини, ёки учдан бирини тўлашдан озод қилади.

    — Талабалар олий ўқув юртини танлаётганида нималарга эътибор қаратиши керак?

    — Аввало, қандай касб эгаси бўлмоқчи, қайси давлатда яшашни хоҳлайди, ўзини қаерда кўряпти? Шу жиҳатларга эътибор қаратиш керак. Ёшларга яна бир тавсиям, ўқимоқчи бўлган йўналишидаги университетларнинг рўйхати камида 10-15 та бўлиши керак. Шунда у қабул қилинган таълим масканларини танлаш имконияти бўлади.

    Интервьюнинг тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTube каналида кўришингиз мумкин.

     

    Шаҳноза Қурбонбоева

    27.10.2023, 16:41   Изоҳ (0)   20027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдай муҳим: эссе қандай ёзилади?

    05.10.2023, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.