Бразилия терма жамоаси Америка Кубоги-2021 учун якуний қайдномани эълон қилди.
«Селесао» бош мураббийи Тите қуйидаги футболчилар билан мусобақада иштирок этади:
Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпуль»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Уэвертон («Палмейрас»);
Ҳимоячилар: Эмерсон («Барселона»), Данило, Алекс Сандро (иккаласи «Ювентус»), Ренан Лоди, Фелипе (иккаласи «Атлетико»), Эдер Милитао («Реал»), Маркиньос («ПСЖ»), Тиаго Сильва («Челси»);
Ярим ҳимоячилар: Каземиро («Реал»), Дуглас Луис («Астон Вилла»), Эвертон Рибейро («Фламенго»), Фабиньо («Ливерпуль»), Фред («Манчестер Юнайтед»), Лукас Пакета («Лион»);
Ҳужумчилар: Эвертон Соарес («Бенфика»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Габриэль Барбоза («Фламенго»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Неймар («ПСЖ»), Ришарлисон («Эвертон»), Винисиус («Реал»).
Аввалроқ ЖЧ—2022 саралаши баҳсларига жалб қилинган Дани Алвес («Сан-Паулу») ва Лукас Вериссимо («Бенфика») қайдномага киритилмади.
Бразилия терма жамоаси 14 июнь куни Америка Кубогининг дастлабки ўйинида Венесуэлага қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)