• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистон газ ва олтин экспортини кескин оширди

    Тўрт ой ичида олтин сотуви мамлакат умумий экспортининг қарийб ярмини ташкил этди. Газ экспорти ҳажми ҳам 85 фоиз ўсди.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Статистика қўмитаси 2025 йил январь—апрель ойларидаги Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажмини очиқлади. Қайд этилишича, бу даврда мамлакат 11,9 млрд долларлик экспорт (йиллик ўсиш 35,1 фоиз), 12,7 млрд долларлик (ўсиш 2,9 фоиз) импорт операцияларини амалга оширган. Умумий ташқи савдо тақчиллиги 846,3 млн доллар бўлган.

    Энг йирик савдо ҳамкорлар

    Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг тўртдан уч қисми учта давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, ҳисобот даврида республика билан Хитой 4,2 млрд долларлик, Россия 3,7 млрд долларлик, Қозоғистон 1,4 млрд долларлик савдо қилган.

    Мамлакат экспорт–импорти таркибида энг юқори улуш Тошкент шаҳри — 8 млрд доллар ( жами савдонинг 32,7 фоизи), кам улуш эса Қорақалпоғистон (208,8 млн доллар ёки 0,8 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Нималар кўп экспорт қилинди?

    Январь–апрель ойларида экспорт улуши ортишида олдинги йиллар мос даврларига нисбатан кўп олтин сотилгани муҳим рол ўйнаган. Жумладан, жорий йил тўрт ойидаги экспорт тушумининг қарийб 5,5 млрд доллари ёки 46,1 фоизи олтин сотувидан келган. Бунда қимматбаҳо металл экспорти 2024 йил мос давридагидан (3,4 млрд доллар) 62,3 фоизга ўсган.

    Январь—апрелда мамлакат олтинсиз экспорти ҳажми 6,4 млрд долларга етган (ўтган йилнинг шу даврида 5,1 млрд доллар бўлган).

    Тўрт ой мобайнида 2,5 млрд долларлик хизматлар экспорт қилинган (жами ҳажмининг 21,1 фоизи). Бу кўрсаткич 2024 йил мос даврига нисбатан 36,4 фоизга кўп. Хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши туризм (1,2 млрд доллар) ва транспорт (924,6 млн доллар) соҳалари ҳиссасига тўғри келган.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ҳисобот даврида 1,2 млрд долларлик тушумлар саноат товарлари (умумий ҳажмнинг 10,1 фоизи) экспортидан бўлган.

    Тўрт ой давомида мамлакат бошқа давлатларга 199,7 млн долларлик газ (ўсиш 85 фоиз), 71,7 млн долларлик электр токи сотган.

    Ўз навбатида 429,3 млн долларлик сабзавот ва мевалар (ўсиш 41,9 фоиз), 170,6 млн долларлик донли экинлар ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотлар (ўсиш 33,6 фоиз) экспорт қилинган. Хорижга сут (25 млн доллар, ўсиш 146,8 фоиз) ҳамда гўшт ва гўшт маҳсулотлари (5,8 млн доллар, ўсиш 31,2 фоиз) экспорти ҳам ошган,

    Импорт таркиби

    Импорт таркибида энг катта улушни машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,9 фоиз), саноат товарлари (16,3 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (13 фоиз) ташкил этган.

    Энг кўп товар ва хизматлар Хитой (3,6 млрд доллар), Россия (2,5 млрд доллар) ва Қозоғистон (986,8 млн доллар) давлатларидан сотиб олинган.

    Infografika: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Республика ҳудулар миқёсида импортнинг асосий улушини Тошкент шаҳри (48,6 фоиз) қамраган бўлса, энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистонда (0,7 фоиз) қайд этилган.

    Тўртинчи ойдирки, Ўзбекистонга автомобиллардан (213,7 млн доллар) кўра, уларнинг эҳтиёт қисмлари (“запчастлар”) кўпроқ импорт қилинмоқда. Жумладан, январь–апрель ойларида чет элдан 544,4 млн долларлик автомобиллар эҳтиёт қисмлари сотиб олинган. Бунда автомобиль импорти уч карра қисқарган бўлса, “запчаст” импорти 34,4 фоизга ошган.

    Ҳисобот даврида мамлакат 150,5 млн долларлик табиий газ импорт қилган. Бу ўтган йил мос давридагидан 64,2 фоизга кам.

    23 май, 17:12   Изоҳ (0)   10702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ташқи савдо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон узум экспорти бўйича дунёда 9-ўриндан 20-ўринга тушди. Паркентлик узумчи буни 2023 йилда ҳосил бўлмагани билан изоҳлади

    10.09.2024, 17:59

    Ўзбекистон жорий йилда қиймати салкам 25 млн долларлик 11 минг тонна тухум экспорт қилди

    08.11.2024, 19:18

    Январда Ўзбекистон экспорти ҳажми 14 фоизга ўсди

    24 феврал, 20:45

    Leapmotor’га шартли равишда автомобилларини сотишга рухсат берилди

    14 апрел, 23:25

    Жорий йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда — Марказий банк

    19 май, 18:36

    UzAutoMotors Cobalt Midnight қиммат нархда сотилаётганини рад этди

    23 май, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.